UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

23 июл 19:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари онлайн машғулотда иштирок этишди

Теглар :  Бокс
Яхши биласиз, Ўзбекистонда яна карантин қоидалари кучайтирилган. Шу сабабли боксчиларимиз ҳам машғулотларни масофавий тарзда ташкил этишмоқда.

Бугун, 23 июль куни Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари онлайн машғулот ўтказишди. Ёш боксчиларимиз мураббий кўрсатмаларига амал қилган ҳолда топширилган вазифаларни бажаришди. 

Онлайн машғулотни кузатиб борган Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев боксчиларимиз билан мулоқот қилар экан, яқин орада яна йиғинлар бошланишини, унгача эса масофавий тарзда шуғулланишда давом этиш лозимлигини қайд этиб ўтди. 

Машғулот якунлангач, мураббий Ҳамид Тангрибергенов йигитларимизга карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини, ижтимоий масофага амал қилган ҳолда машғулотларни давом эттириш кераклигини таъкидлади. Терма жамоа аъзоларига олдинда турган режалар тушунтирилди. Пандемия сабаб шу йили ноябрь ойида ўтказилиши лозим бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати келаси йил апрель ойига қолдирилган бўлсада, тайёргарлик режа асосида давом этиши қайд этилди. Шунингдек, карантин чоралари бекор қилинганидан сўнг олдинда бир қатор мусобақалар тургани айтиб ўтилди. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг