UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0

16 окт 15:41
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хорватияга жўнаб кетди

Теглар :  Дзюдо
18-22 октябрь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ўзаро кураш олиб боришади. 

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 14 нафар спортчи билан иштирок этади. Демак, Загреб ареналарида қуйидаги дзюдочиларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади: 

-55 кг. Манучехр Ширинов, 

-60 кг. Беҳруз Амандавлатов, 

-66 кг. Артем Штурбабин, 

-73 кг. Сардор Каримов, 

-73 кг. Мусо Собиров, 

-81 кг. Давлат Бобонов, 

-90 кг. Шермуҳаммад Жандриев, 

-90 кг. Муҳаммадкарим Хуррамов, 

-100 кг. Артем Багдасаров, 

+100 кг. Алишер Юсупов. 


Шунингдек, жаҳон чемпионатида тўрт нафар қизимиз ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. Булар: 

-44 кг. Гулнур Муратбаева, 

-48 кг. Диёра Келдиёрова, 

-57 кг. Санобар Султонова, 

-63 кг. Хожиниса Камолиддинова. 

Терма жамоамиз мураббийлар штабидан Искандар Расулов, Лочин Тошалиев ва Нелля Киямовалар ўрин олишган. Бугун эрта тонгда терма жамоамиз аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортдан Загреб сафарига жўнаб кетишди. Биз жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ёш дзюдочиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Баҳсларни ippon.org сайти орқали онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 окт 16:00:00
Bek
Ёшлар терма жамоаси таркибида терма жамоа мутасаддилари "фамилиядош"лари талайгина экан. Артем Штурбабин (терма жамоа бош мураббийи Андрей Штурбабинни ўғли менимча) ҳамда Артем Багдасаров (федерация раҳбари Армен Багдасаровнинг ўғли бўлса керак) булар терма жамоага муносиб спортчилар эканлигига умид қилиб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг