UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 19:10Дастин Порье қайси жанг учун октагонга қайтиши мумкинлигини айтди 0 18:4830 миллиондан ошиқ киши Мбаппе "Реал"ни тарк этиши кераклиги ҳақидаги петицияга имзо чекди 0 18:26Бакли Махачевнинг дивизиондаги ютуқларини шубҳа остига олди 0 18:02Илия Топурия: "Энди қўрқмайман!" 0 17:39Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа соф олтиндан ясалган камар учун жанг қилади 0 17:17МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми? 0 16:52Махачев энг қизиқарли рақибни эълон қилди 0 16:25"Олимпия шаҳарчаси"да велотрек бўйича "Tashkent Gran Prix" халқаро Гран приси старт олди 0 16:02Қозоғистонда ўтказилиши мумкин бўлган UFC турнири учун кард тузиб чиқилди, ундан уч нафар ўзбекистонлик ММАчиси жой олди 0 15:39"Реал" мураббийлар шорт-листида кутилмаган номзод пайдо бўлди 0 15:17Жангига уч кун қолганида Раҳматулло Бойматовнинг рақиби ўзгарди 0 14:52Ўзбек хоккейи ҳакамлик мактаби тарбияланувчиси АҚШдан расмий таклиф олди 0 14:25Холмурод Нурматов, Эдил Эсенгулов, Анвар Абдуллаев ва бошқа таниқли ММАчилар Тошкентда жанг қиладиган ACA 203 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди 0 14:01"Реал"нинг икки ўйинчиси машғулотда жанжаллашиб кетди 0

23 июн 15:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда Халқаро Олимпия куни: Оммавий марафон якунланди, олдинда катта шоу!

Ҳар йили 23 июнь куни дунё бўйлаб Халқаро Олимпия куни (International Olympic Day) кенг нишонланади.

Бундан роппа-роса 70 йил олдин – 1948 йилда Санкт-Морицда бўлиб ўтган Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) нинг 42-сессиясида 23 июнь санасини Халқаро Олимпия куни сифатида нишонлаш қарори қабул қилинган. Аввалига ушбу санада асосан марафон ўтказилган. Лекин, бугунги кунга келиб ушбу сана катта байрам сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистонда Олимпизм ғоясини тарғиб қилиш, аҳолини Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг муваффақиятлари билан таништириш ва Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам Халқаро олимпия кунига бағишланган тадбирлар ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бутун эрта тонгдан бошлаб ушбу спорт байрами кўтаринки кайфиятда ташкил қилинди. Бугунги кунга режалаштирилган тадбирларнинг дастлабкиси эрталаб «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида ўтказилди.

1600 нафарга яқин ҳаваскор спортчиларни қамраб олган югуриш марафони байрамона рухда бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. У сўзга чиқиб, бугунги сана билан барчани табриклади.

«Олимпия куни бутун жаҳон бўйлаб ўтказилмоқда. Бу йил ушбу байрам 70-маротаба нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, спорт аҳлини ушбу сана билан муборакбод этаман. Югуриш марафонларида иштирок этадиган барчага омад тилайман. Беллашувларда кучлилар ғалаба қозонсин», – деди Жасур Матчанов.

 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва баҳсларга старт берилди.

Баҳслар турли ёш тоифаларида, эркаклар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда марафонда 7 ёшдан 70, ҳаттоки 80 ёшгача бўлган ҳаваскорлар ўз омадларини синаб кўришди. Беллашувларда турли ёш тоифаларида Ф.Султонбоев, В.Бахорев, Ғ.Юсупов, В.Устюгин, Т.Усмонов, Е.Киршин, А.Гарифуллина, Д.Аллаярова, Ш.Шаропов, Н.Мансуров, М.Бухорев, Ғ.Тоҳиржонов, И.Киршина, А.Вильданова, Л.Скляр, О.Иномхонова, Ч.Расулова, Ҳ.Аҳмедова, М.Баратова, З.Худойбердиева каби ҳаваскор спортчилар ғолибликни қўлга киритдилар. Ҳар бир йўналиш бўйича кучли учликка кирган спортчилар Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақа иштирокчилари ўз хурсандчиликларини яшира олишмади. Фахрий аёллар ўртасидаги марафонда совриндорлар қаторидан ўрин олган Қадрия Латипова янгича йўналишда ташкил этилган ушбу мусобақадан катта таассурот олганлигини айтиб ўтди.

«Мен 1989 йилдан буён спорт билан шуғулланиб келаман. Олимпия кунида ўтказиладиган мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этаман ва доимо совриндорлар қаторидан ўрин оламан. Менда 1994 йили мамлакатимизда нишонланган Олимпия кунидан ҳам футболка бор. Бундай тадбирлар, мусобақалар мен учун доимо ёқимлидир. Сени ёшлар қўллаб-қувватлаб тураётганини ҳис қилиш жуда ажойиб. Ёшларга спортда янада фаолликни тилайман. Шахсан ўзим спорт орқали турли касалликлардан фориғ бўлдим. Сизга ҳам ёши катта фахрий сифатида спорт билан шуғулланишни маслаҳат бераман», – деди марафон иштирокчиси бўлган Қадрия опа.

Мусобақанинг ёш иштирокчилари ушбу тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб ўтишди.

«Енгил атлетика билан бир йилдан буён шуғулланаман. Бундай марафонда эса илк маротаба иштирок этишим. Ушбу спорт байрами менга жуда ёқди. Мусобақада иштирок этиб иккинчи ўринни қўлга киритдим ва эсдалик совғасини олдим. Ташкилотчиларга ушбу байрам учун раҳмат демоқчиман. Енгил атлетика билан профессионал тарзда шуғулланиб, келажакда чемпион бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим», – деди совриндорлар қаторидан ўрин олган 13 ёшли Мадина.

Шу тариқа Олимпия кунининг кундузги қисми якунига етди. Энди Сиз азизларни кечки пайт, 18:00да бошланадиган катта спорт байрами кутиб турибди. «Миллий» стадионда ташкил қилинадиган футбол шоу тантанасида юртимизнинг машҳур спортчилари, эстрадамиз юлдузлари ва кино ва театр актерлари иштирок этишади. Бир сўз билан айтганда йирик тадбирда санъат ва спорт уйғунлигига гувоҳ бўламиз. Байрамни биз билан бирга қарши олинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг