19 ноя 15:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбекистонлик боксчи Россияда камар учун жанг қилди
Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов Россия вакили Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди. Жанг EBP (Eurasian Boxing Parliament) камари учун ташкил этилди.
Ҳусановнинг бурчаги жангнинг еттинчи раундига чиқишдан бош тортди ва баҳс олтинчи раундда техник нокаут эвазига Лопсаннинг фойдасига ҳал бўлди.
Шундай қилиб, 44 ёшли Шерзод проф фаолиятидаги 30-жангида ўзининг бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар