19 мар 16:21
Янгиликлар
Қиличбозлик
Ўзбекистонлик қиличбоз жаҳон кубогида олтин медаль соҳибига айланди
18 ва 19 март кунлари Финляндияда қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги доирасида навбатдаги мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақада Россия, Гонконг, Италия, АҚШ, Германия, Швеция ва бошқа давлатлардан 90 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Қувонарлиси ана шу мамлакатлар спортчиларига қарши баҳс олиб борган 32 ёшли спортчимиз Олег Соколов жангларда барча рақибларини мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар