UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

01 ноя 13:10
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистонлик спортчи 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган 24-қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон чанғи федерацияси.

Спортчи саралаш баҳсларида очколар миқдори бўйича кўрсаткичлари доирасида “слалом” ва “гигант слалом” йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Спортчининг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок етишига Федерация томонидан саралаш давридан бошлаб стратегик режалаштириш ва “Янгиобод” туристик базаси томонидан молиявий кўмак кўрсатилаётгани ҳисса қўшди», – деди федерация раҳбарияти.

Чанғи федерацияси 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига тўрт нафар спортчи (2 та асосий ва 2 та захира) ўқув-машғулот йиғинлари ва саралаш мусобақалари учун ўқув дастурини тасдиқлади. Дастур Туризм ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилди. Ўқув-машғулот йиғинлари Италия, Австрия ва Россияда бўлиб ўтяпти.

Ўзбекистон Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, ҳозирча тоғ чанғиси бўйича 2 квота (1 аёл, 1 эркак) олиши мумкин.

Саралаш даври 2019-йил 1-июлдан 2022-йилнинг 16-январигача давом этади. Мамлакатимиз 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига яна бир йўлланмани қўлга киритиши мумкин.

“Ўзбекистон чанғи спортининг бошқа турлари – сноуборд, фристайл, ски-кросс, чанғи югуриш турлари бўйича яна бир қанча йўлланманларни олиш имкониятига эга. Федерациянинг чанғи спортини ривожлантириш бўйича таклифлари аввалроқ тайёрланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Туризм ва спорт вазирлигига тақдим этилган”, — дейилади федерация раҳбарияти хабарида.

Спортчилар Комилжон Тўхтаев ва Ковалева Валерия ХОҚ “Олимпия бирдамлиги” стипендиясини олишади. Олимпиада бирдамлиги бутун дунё спортчиларига Ўйинларда қатнашиш имкониятини беради. Эҳтиёжга муҳтож спортчиларга ойлик тайёргарлик гранти ҳамда Олимпия ўйинлари саралаш мусобақаларида қатнашиш учун саёҳат субсидиялари тўланади.

Бундан ташқари, анъанага кўра ёзги Олимпия ўйинларига йўлланманларни олгани учун давлат томонидан спортчига 100 миллион сўм, мураббийга эса 50 миллион сўм мукофот пули ажратилади.

“Афсуски, бу амалиёт фақат ёзги Олимпия ўйинларига тегишли. Қишки Олимпия ўйинларига йўлланманларни қўлга киритганлик учун бундай рағбатлантирувчи мукофотлар тўланса, адолатдан бўларди», - дея таклиф қилди федерация.

Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 8-20 феврал кунлари бўлиб ўтади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг