UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

03 мар 20:29
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон универсиадаси ўйинларида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 2-12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинлари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини Али Тўхтаев ва Иван Меркушин мураббийлигида Комилжон Тўхтаев (тоғ чанғиси), Дамир Бухарбаев (тоғ чанғиси), Алдиёр Гаипов (тоғ чанғиси), Екатерина Лябина (сноуборд) ҳамда Жасур Маҳмудов (сноуборд) ҳимоя қилмоқда.

Айни пайтда спортчиларимиз мусобақа ўтказилаётган иншоотларда бўлажак баҳсларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Талабалар Олимпиадаси, дея таърифланадиган Бутунжаҳон универсиада спорт ўйинлари ёки соддароқ қилиб айтганда Универсиада мана 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклдан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган халқаро мусобақа ҳисобланади. Баҳсларда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар ва мусобақа ўтказилаётган йилда диплом олган битирувчилар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада қатнашаётган давлатлар сони рекорд даражани қайд этиб, 58 та мамлакатидан 3000 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Талаба-спортчилар биатлон, тоғ чанғиси, керлинг, чанғи пойгалари, сноуборд, конкида фигурали учиш, фристайл, хоккей, тўпли хоккей, чанғида мўлжални олиш ва шорт-трек каби 11 та спорт тури бўйича 76 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун: Красноярск шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинлари қишки спорт турлари ривожланган Норвегия, Швеция, Финляндия, Канада ҳамда қишки спорт турлари кенг оммалашмаган Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливия давлатлари вакиллари иштирок этмоқда.

Энг кўп спортчи билан Россия (293 нафар), Швейцария (99 нафар) ва Хитой жамоалари (79 нафар) иштирок этаётган бўлса, Исландия ва Мексика жамоаларида бир нафардан, Лихтенштейндан икки нафар спортчи қатнашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг