06 авг 17:07
Янгиликлар
Бошқалар
Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО)
АҚШда ўтказилган халқаро сумо турнирида Ўзбекистон вакили Маҳмуд Ирмуҳамедов чемпионликни қўлга киритди.
Мусобақанинг энг кўп муҳокама қилинган баҳсларидан бирида ҳамюртимиз ўзидан қарийб уч баравар оғир бўлган америкалик рақибини мағлуб этиб, тарихий ғалабага эришди.
Манба маълумотига кўра, ушбу беллашув спортчилар ўртасидаги катта вазн фарқи туфайли алоҳида эътибор марказида бўлди.
Рақибининг улкан жисмоний устунлигига қарамай, Маҳмуд Ирмуҳамедов режасини муваффақиятли амалга ошириб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.
Маълумот учун, 2007 йилда туғилган Маҳмуд Ирмуҳамедов АҚШда ҳаваскор ММА билан ҳам шуғулланади. Ҳозиргача у 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккисида рақибларидан устун келган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар