22 апр 18:01
Янгиликлар
Ўзбекистонлик хоккейчилар Дубайдаги халқаро турнир ғолиби!
Ушбу турнирда дунёнинг 23та мамлакатидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этди. Мазкур беллашувларда Тошкентнинг "Бинокор" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Ҳамюртларимиз гуруҳ босқичида Швециянинг "Swedish Vikings" жамоасини 7:2, Россиянинг "Moscow Penguings" жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Финляндиянинг "Lions" жамоаси билан эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ярим финал босқичида Россиянинг "Vivaster" жамоаси 5:0 ҳисобида таслим этилди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса яна ўша "Moscow Penguings" жамоаси хоккейчиларимизга тўқнаш келди ва якунда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини қўлга киритдилар.
Olamsport.com сайти "Бинокор" жамоасини ушбу муваффақият билан табриклаб қолади ва жамоага келгуси фаолиятида омадлар тилайди.
"Бинокор" жамоаси
"Бинокор" бош мураббийи Алишер Азимов
Фикрлар