21 мар 14:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбекистонлик ёш боксчидан мағлуб бўлган Ералиевга Олимпиаданинг лицензион мусобақасида имкон берилиши мумкин
Бокс бўйича 2017 йилги жаҳон чемпиони Қайрат Ералиев Парижда ўтказиладиган жаҳон лицензион мусобақасида қатнашиши мумкин.
Бу ҳақида vesti.kz сайти хабар қилмоқда. Маълум бўлишича, Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штаби сафида икки вазнда лицензия қўлга киритган боксчилар Сакен Бибосинов (-52 кг) ва Серик Темиржанов (-57 кг)га берилган лицензиядан воз кечиб, Парижга бошқа боксчиларни юбориш режалаштирилмоқда.
Галим Кенжабаев бошчилигидаги мураббийлар штаби -52 кг вазн тоифасида ёш Маҳмуд Сабирханни, -57 кг вазнда эса Қайрат Ералиев ёки Саматали Толтаевни Франция пойтахтида ўтказиладиган лицензион мусобақага юбориш ҳақида бош қотирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси Аммандаги лицензион мусобақада эркаклар ўртасида барча 8 та вазнда лицензияни қўлга киритиб бўлганди.
Ҳавола :
Манба : vesti.kz
Фикрлар