UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41Алекс Перейра нима учун айнан Жон Жонс билан жанг қилишни исташини тушунтирди 0 17:20Усик Фьюри билан учинчи жанг ўтказиш истагини билдирди 0 16:59Australian Open. Жокович — Алькарас финал баҳси ғолиби тўрт сетда аниқланди 0 16:38"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин 0 16:17Шакур Стивенсон - Теофимо Лопес чемпионлик жанги тўлиқ 12 раунд давом этди 0 15:56Хамзат Чимаевга муаммо туғдириши мумкин бўлган жангчи номи айтилди 0 15:35Уайлдер Усик билан жанг ташкил этилмаганида асосий айб кимда эканлигига шаъма қилди 0 15:14Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқди 0 14:53Турки Ал аш-Шайх Канело ва Кроуфорд ўртасидаги эҳтимолий реванш ҳақидаги саволга жаво қайтарди 0 14:32"Соғлом Пётр Ян Двалишвилини 10 мартадан 10 марта ютади" - Умар Нурмагомедов 0 14:11Шавкат Раҳмонов жароҳат сабаб 2026 йилни бутунлай ўтказиб юбориши мумкин 0 13:50Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин 0 13:29UFC 325 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди 0 13:08Султонов Кувайт турнирининг жуфтлик баҳслари финалида ўйнади 0 12:47Александр Усик қачон навбатдаги жангини ўтказишини айтди 0

28 авг 10:39
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Гандбол, бадминтон, теннис ўйини мамлакатимизда оммабоп ва севимли спорт турларидан ҳисобланиб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу спорт турлари билан шуғулланишда инсоннинг барча жисмоний сифатлари ривожланиши кузатилади. Кўплаб спорт турлари каби гандбол, теннис, бадминтон билан шуғулланиш орқали ҳам организмнинг турли тизимлари фаолияти яхшиланади ва ривожланади.

Юртимизда аҳоли орасида, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мазкур спорт турлари асосий омиллардан ҳисобланади. 

Гандбол, бадминтон, теннис бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда, амалий ва назарий билим, кўникма ва малакаларни беришда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спорт ўйинлари факультети негизидаги Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедрасида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувларининг асосий устувор вазифалари ҳисобланади.

Кафедра тарихига назар ташлайдиган бўлсак, гандбол ва теннис ихтисосликлари университетда илк бор 1960 йили ташкил этилган ва Спорт ўйинлари кафедраси таркибига киритилган. Дастлаб кафедрани Григорий Кешишев бошқарган. 1966 йилда Футбол ва қўл тўпи кафедраси ташкил этилди ва кафедрага п.ф.н Геннадий Сергеев раҳбарлик қилди. 2011 йилда Гандбол ва теннис назарияси ва услубияти кафедраси ташкил топади. Янги ташкил этилган кафедрани п.ф.н. О. Абдалимов бошқарди. 2014 йилга келиб, ушбу кафедрада бадминтон ихтисослиги ҳам йўлга қўйилди. 2018 йили эса Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси ташкил этилди ва ҳозирги кунда кафедрани доцент Шуҳрат Фурқатжонович Тулаганов бошқариб келмоқда.

Йиллар мобайнида кафедра томонидан юзлаб мутахассислар тайёрланди, уларнинг аксарияти ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб, эътирофларга сазовор бўлишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлардан Ф. Абдураҳмонов, В. Огиренко, В. Каплинский, В. Головченко, В. Изаак, В. Коноплев, Ўзбекистоннинг биринчи спорт усталаридан Ф. Абдураҳманов, М. Жуков, М. Сиротенко, М. Магдулин, Б. Пикин, А. Панталенко, А. Дидиченко, А. Олейников, Н. Ишимбаев, Н. Раҳматов, Г. Ишковлар шулар жумласидан. 

Халқаро тоифадаги ҳакамлардан М. Жуков, М. Сиротенко, педагогика фанлари номзоди, профессор В. Изаак, п.ф.н., доцент Е. Сейтхалилов, п.ф.н., профессор А. Ривкин, п.ф.н., профессор Ж. Акрамов, п.ф.н, доцент Т. Набиевлар кафедранинг фахрий битирувчилари ҳисобланиб, Ўзбекистонда гандбол, теннис, бадминтон спорт турларини янада ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келишмоқда.

Айни пайтда кафедрада талабаларнинг пухта билим олиб, юқори салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишишида профессор Фердеус Абдурахманов, доцентлардан Шуҳрат Тулаганов, Шоислом Павлов, Шерзод Пўлатов, катта ўқитувчилардан Райҳон Кариева, Нафиса Аҳмедова, Зоир Юсупов, Виктор Мун, ўқитувчилардан Сабина Сулоймонова, Рустам Исроилов, Абдулла Азаматов, Аброр Мўминов, Шаҳноза Саидова, Марҳабо Ғаниева, Шоолим Исроилов, Бекзод Азимқуловлар устозлик қилишмоқда.

Кафедра ўзининг чемпион талабалари билан ҳам фахрлана олади. Талабаларнинг халқаро мусобақалардаги қўлга киритган натижаларини таҳсинга лойиқ дейиш мумкин. Мисол учун 2013 йил 1-9 декабрь кунлари Ражатхон (Таиланд) шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жанубий-шарқий Осиё чемпионатида кафедра талабаларини ўз таркибига олган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари фахрли 1-ўринни эгаллаган. 2013 йил 5-15 декабрь кунлари Флоренсия (Италия) шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнирда ўнтага яқин жамоалар ўртасида ўғил болалар 3-ўринни, қизларимиз фахрли 1-ўрин қўлга киритишган. 2014 йил 10-17 март кунлари Астана (Қозоғистон) шаҳрида гандбол бўйича қизлар ўртасида халқаро турнирда фахрли 2-ўринни эгаллашди. 2014 йил 13-19 май кунлари қўл тўпи бўйича Қарши шаҳри мезбонлик қилган халқаро Трофи мусобақасининг Марказий Осиё минтақавий турнирида ўғил болалар ва қизлар барча рақибларини енгиб, 1-ўрин қўлга киритди. 2014 йил 6-12 июнь кунлари Толятти (Россия) шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро болалар фестивалида 178 дан ортиқ жамоалар орасида фахрли 3-ўринни банд этишди. 2014 йил 3-13 июль кунлари Терамо (Италия) шаҳрида гандбол бўйича ёшлар терма жамоалари ўртасида халқаро турнирда 27 та давлат ичидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, олтин медалларга эга чиқишди. 2014 йил 20-27 ноябрь кунлари Астана (Қозоғистон) шаҳрида гандбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнирда 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибларига айланишди. 2019 йил 22-30 декабрь кунлари Сингапур давлатида ўтказилган жанубий-шарқий Осиё чемпионатида ўғил болалардан иборат ёшлар терма жамоаси фахрли 3-ўринни, қизлардан иборат миллий терма жамоамиз эса фахрли 2-ўрин қўлга киритиб, кумуш ва бронза медаллари билан қайтишди. Бундай мисолларни бадминтон ва теннис турларида ҳам келтириш мумкин.

– Ахборот излаш, уни қабул қилиб, қайта ишлаш имкониятлари тобора такомиллашаётган бир паллада кафедра профессор-ўқитувчилари олдида икки муҳим талаб қўйилмоқда, – дейди кафедра мудири Шуҳрат Тулаганов. – Биринчидан, ҳар бир ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, ўз ихтисослигига доир янгиланишларни назорат қилиши ва шу асосда ўқитишнинг содда, лекин таъсирчан усуллари устида бош қотириши, талабаларнинг қизиқиш кўникмасини юксалтиришга эришиши лозим. Бу эса тинмай изланиш, билим ва кўникмаларни ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларга мустақил илм эгаллаш имкониятларини тақдим этиш ва креатив ёндашувни талаб этади. Иккинчидан эса – замонавий таълим технологияларини қўллаш асносида талаба-ёшларда Ватанни севиш ва ардоқлаш, миллий-маънавий меросни асраш туйғуларини юксалтириш лозим бўлади. Шунингдек, талабаларимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини теранг англаши ва келажакда унга ўз ҳиссаларини қўшиши зарур. Кафедрамиз истиқболдаги режаларини ҳам ишлаб чиққан. Мазкур истиқболдаги режаларимизга мувофиқ, спорт турлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ёзиш ва нашрдан чиқариш (дарслик, ўқув қўлланма ўқув-услубий қўлланма, услубий тавсияномалар), хорижий таълим муассасаларида билим олиш ва малака ошириш, амалиёт ўташда кафедра профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборат. Келгуси режамизда ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун кафедра профессор-ўқитувчилари, олимлар, спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт мутахассисларидан ташкил топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш, Ўзбекистон гандбол федерацияси, Ўзбекистон теннис федерацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Халқаро ҳамкорлик доирасида эса гандбол, теннис, бадминтон бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тренерлар ва мутахассисларини жалб этиш, улар иштирокида намунали ўқув маърузалар, амалий дарслар, мастер-класс ва тренинглар ўтказиш истиқболли режаларимиз дастуридан жой олган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг