UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

25 сен 11:34
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ЁШДА! Кўзгуда – теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУКафедра
Спортнинг теннис, стол тенниси ва бадминтон турлари дунё давлатлари ва юртимиз аҳолиси орасида кенг оммалашган спорт турларидан саналади.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Шу боиски, ушбу спорт турлари тўрт йилликнинг муҳим мусобақаси бўлган ёзги Олимпиада ўйинлари дастуридан мустаҳкам ўрин олган. 

Англаганингиздай, бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спорт ўйинлари факультети негизидаги Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси фаолияти ҳақида сўз юритамиз. Кафедра мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламини спорт билан, хусусан, стол тенниси, теннис ва бадминтон билан шуғулланишга жалб этиш ва бу орқали жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, оммавий спорт тадбирлари ва мусобақалар ўтказиш, истеъдодли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш, катта спорт сари етаклаш, қолаверса, кадрлар тайёрлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш каби устувор вазифаларни бош мақсад қилган. 

Мазкур кафедра ҳам ўзига хос узоқ тарихига эга. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ташкил этилган 1955 йилда Спорт ўйинлари кафедрасига асос солинган ва унинг таркибига теннис ихтисослиги киритилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 1959 йилдан бошлаб теннис бўйича тренерлар ва ўқитувчилар тайёрлашни бошлаган. 2000 йилга келиб кафедрага Спорт ва миллий ўйинлар кафедраси номи берилди.

Спорт ўйинлари кафедрасининг биринчи мудири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий В. Х. Шнуров бўлиб, у 1955 йилдан 1960 йилгача кафедрани бошқарган. Кейинчалик кафедрага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Г. Л. Кешишев (1960 -1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер В. Ф. Шведукс (1968-1970) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер И. И. Ицков (1970-1972), профессор О. Т. Расулев (1972-1974), доцент А. Ш. Косимов (1974-1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер, педагогика фанлари доктори, профессор Л. Р. Айрапетьянц (1984-2016) раҳбарлик қилганлар.

Кафедрада турли йилларда теннис бўйича тажрибали мутахассислардан Х. Абидова, В. Безверхов, М. Газиев, О. Мўминов, Н. Умарова, Ш. Чеботаревларнинг шу спорт турини ривожи йўлида қилган меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Бу борада кафедранинг энг тажрибали ва фахрий устозларидан, теннис бўйича кўп карра Ўзбекистоннинг (1969-1975 йиллар) чемпиони, Ўзбекистон теннис федерацияси мураббийлар ҳайъати раиси, спорт устаси, 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, б.ф.н. доцент В. П. Безверховнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

2011 йилда Гандбол ва теннис назарияси ва услубияти кафедраси ташкил топади ва кафедрани п.ф.н. О. Х. Абдуалимов бошқарди. 2014 йили эса ушбу кафедрада бадминтон ихтисослиги ҳам йўлга қўйилади. 2018 йили бадминтон спорт турини ўз ичига олган кафедра Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси номи остида фаолиятини давом эттиради. 

Ниҳоят, 2020 йилда Теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси ташкил этилди ва стол тенниси ихтисослиги ҳам кафедрага қамраб олинди. Янгидан ташкил этилган ушбу кафедра мудири лавозимига Қобилжон Камилович Усманов тайинланди. 

Айтиш жоиз, университетнинг юқори малакали профессор-ўқитувчилари қаторидан муносиб жой олган ёш мутахассис – кафедра мудири Қ.Усманов ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб келмоқда. Кафедранинг ўқув-услубий, илмий, маърифий ва спорт ишларида доим фаоллиги, унинг 40 дан ортиқ илмий ишлари нашр қилингани бунинг далолатидир. Янгидан ташкил этилган кафедрага раҳбар этиб тайинланишига қадар Қ.Усманов Спорт ўйинлари факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини лавозимида фаолият юритган.

Айни пайтда кафедрада талабаларнинг пухта билим олиб, юқори салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишишида кафедрада доцент в.б. Ш.А. Пўлатов, катта ўқитувчи Н.И.Аҳмедова, ўқитувчилар Ш.Д. Саидова, М.Ю. Ғаниева, С.Ф.Сулейманова, Н.С.Қурбонова, А.И.Азаматов, Ш.Ш. Исроиловлар устозлик қилишмоқда. 

Янги ташкил этилган кафедра таркиби 2020-2021 ўқув йилида теннис ихтисослиги бўйича магистратура босқичини муваффақиятли тугатган М. И. Жалилова, Ф. Т. Умаралиева, Б. У. Холматовлар фаолияти билан кенгайди. Кафедранинг ёш мутахассислари томонидан Стол тенниси назарияси ва услубияти фани бўйича ўқув ишчи дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар ҳамда ўқув-меъёрий хужжатлари тайёрланганига гувоҳ бўлиш мумкин. 

Кафедра ҳам университетнинг бошқа кафедралари сингари истеъдодли, спортда юқори марраларни забт этган фахр спортчи-талабалари билан фахрланишга ҳақли. Кафедра таркибидаги спорт турлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ёки битирувчиларнинг кўпчилиги турли спорт федерацияларининг терма жамоалари таркибида Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. 

Жумладан, халқаро тоифадаги теннисчилар Денис Истомин, Нигина Адбураимова, Фаррух Дустов, Важа Узоқов, Сабина Шарипова, Равшан Султанов, Данис Байбеков, Фомин Сергей, Зарнигор Достонова, Темур Сатимов, Абдулазиз Яхшиликов, Аброр Жалоловларнинг қўлга киритган муваффақиятлари боис кафедранинг фахрийлари хисобланишади.

Стол тенниси бўйича ҳам халқаро тоифадаги спорт усталари Саида Бурхонхўжаева, Нодира Бурхонхўжаева, Моҳинахон Эъзозова, Фотима Юнусова, Румия Лутфуллина, Зулайхо Якубоваларга ҳам худди шундай таъриф бериш мумкин. Улар университетнинг фахрий битирувчилари ҳисобланиб, ҳозирда Ўзбекистонда теннис ва стол тенниси спорт турларини янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Бадминтон бўйича эса халқаро тоифадаги спорт усталари Шерзод Зохидов, Филип Сидарюк, Зухрахон Қаххорова, Содиқжон Содиқов, Ҳасан Қаххоров, Ширин Шавкатова, Диёра Арипханова, Александр Ким, Азиз Хамидовлар кафедрада ҳар доим фахр билан тилга олинади.

Кафедрада Қобилжон Усманов бошчилигида илмий-педагогик фаолиятга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада кўплаб илмий ва услубий ишлар, шу жумладан, фанлар бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар нашр этилган. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан 2014 йилда “Теннис. Библиотека тренера” (2011) китоби, “Ёш теннисчиларни тайёрлаш технологияси” номли ўқув қўлланма чоп этилган. 2017 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган спортчилар, мураббийлар, олий ва махсус жисмоний тарбия ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Теннис” ўқув-услубий қўлланма, “Теннис назарияси ва услубияти” номли дарслик, “Спорт педагогик маҳоратини ошириш (теннис)” ўқув қўлланма, “Стол тенниси”, “Бадминтон” ўқув-услубий қўлланмалар нашр қилинган.

Кафедрада шунингдек, ҳамкорлик алоқалариям яхши йўлга қўйилган. Спорт федерациялари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда халқаро миқёсда Япония Спорт ва фан университети, Хитой жисмоний тарбия ва спорт университети, Беларус давлат жисмоний тарбия университети, Россия давлат жисмоний маданият, спорт, ёшлар ва туризм университети, П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург давлат жисмоний маданият, спорт ва саломатлик университети билан халқаро ҳамкорлик ўрнатилган.

Кафедранинг истиқболдаги режаларига мувофиқ, спорт турлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ёзиш ва нашрдан чиқариш (дарслик, ўқув қўлланма ўқув-услубий қўлланма, услубий тавсияномалар), хорижий таълим муассасаларида билим олиш ва малака ошириш, амалиёт ўташда кафедра профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун кафедра профессор-ўқитувчилари, олимлар, спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт мутахассисларидан ташкил топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш ва ўтказишдан иборат.

– Юртимизда аҳоли орасида, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мазкур спорт турлари асосий омиллардан ҳисобланади, – дейди кафедра мудири Қобилжон Усманов. – Пойтахтимизда, вилоят ва туман марказлари, ҳатто республиканинг энг олис ҳудудларида жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий теннис спорт мажмуаларининг барпо этилиши, кўп сонли халқаро мусобақаларнинг ташкил этилиши теннисчиларимизга ўз маҳоратларини такомиллаштириш, ўзларини халқаро спорт майдонида намоён этиш ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонни жаҳоннинг йирик теннис марказларидан бири деб ҳисоблаш имконини беради. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, теннис, стол тенниси ва бадминтон бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш, аҳоли ўртасида, хусусан, талаба-ёшлар орасида соғлом ҳаёт кечириш тамойилларини сингдириш, малакали, дунё спорт майдонида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдира оладиган, ўз юрти манфаатини муносиб ҳимоя қила оладиган, жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш университетимиз, факультетимиз ва кафедрамизнинг устувор вазифалари ва бош мақсади бўлиб қолаверади. Зеро, бунинг учун университетимизда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар қачонгидан-да аъло.

Дарҳақиқат, кафедра мудири Қобилжон Усманов тўғри таъкидлаб ўтди. Бугун университетнинг жойлашуви, кенг ва шинам ўқув бинолари, спорт заллари, ташқи спорт майдонлари, турфа гуллар ва кўкка бўй чўзган дов-дарахтлар билан бурканган яшиллик олами, ҳатто доимий эсиб турадиган майин шаббодаси кишининг ҳавасини уйғотади, беихтиёр дилингдаги шукроналик тилингга кўчиб, қайта-қайта ҳавасинг ошиб бораётганини сезмай ҳам қоласан!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг