UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Украиналик эксперт Кункабаевнинг Жалоловни мағлуб этиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:09"Реал" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин 0 11:48Шон О'Мэлли боксга ўтадими? Унинг рингдаги илк рақиби ким бўлиши маълум 0 11:27Тони Фергюсоннинг UFC'даги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум! У Макгрегор - Чендлер оқшомида қайтиши мумкин 0 11:06Оловли кард йиғиляпти. Тим Цзю ҳам ҳам Мадримов - Кроуфорд оқшомида рингга чиқади 0 10:45"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи 0 10:24Махачев Порьега қарши жанг учун Хабиб билан тайёргарлик олиб бормоқда + ФОТО 0 10:02Хоккей. Ўзбекистон Эронни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:40Нигина Абдураимова Лопотада муваффақиятли старт олди 0 09:19Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради 0 08:57Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кучли таркиб билан қатнашамиз, Астанага Олимпиада лицензианти ҳам боради 0 08:36Усэйн Болт Мбаппенинг тезлиги ҳақида: "Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин, аммо..." 0 08:15Ўзбекистонда тақиққа учраган яна бир ММА лигаси ўзининг навбатдаги турнирини эълон қилди 0 07:53ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 0 07:30Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубогидаги илк учрашувда Эронни тор-мор қилди 0

25 ноя 09:12
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси

Теглар :  ЎзДЖТСУ 65 ёшда
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Яккакураш спорт турлари факультети таркибий қисми ҳисобланган Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси ҳам ўз йўналиши бўйича юқори ўринга эга бўлган, етакчи кафедралардан саналади.

Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, кафедра 1956 йилда ўша даврдаги Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти таркибида очилган. Кафедра турли йилларда Миллий ва халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси, деб ҳам номланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сонли “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда бу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг белгиланган Низомидан келиб чиққан ҳолда мазкур кафедра иккига, яъни Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти ҳамда Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраларига бўлинди.

Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасида 2018-2019 ўқув йили бoшидан илк бор доцент Н. A. Тaстaнoв кафедра мудири вазифасини бажариб келган. 

2019 йил мaй oйидaн бoшлaб эса кафедра мудирлигигa катта ўқитувчи Тaнгриeв Алишер Жуманазарович тaйинлaнгaн. Орадан бир йил ўтиб, 2020 йил мaй oйидaн кафедрага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, каратэ бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, доцент Шуҳрат Арслонов (в.б.) раҳбарлик қилмоқда. 

Кафедрада талабаларнинг танлаган соҳалари бўйича билимларини юксалтиришда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, профессор А. Н. Илов, педагогика фанлари доктори, профессор А. Н. Абдиев, доцентлар Ш. А. Арслонов, Е. И. Байтураев, И. Б. Алиев, О. Ж. Дадабоев, катта ўқитувчилардан фaлсaфa бўйичa доктор (PhD) Ш. С. Турсунов, А. Ж. Тангриев, С. Қ. Адилов, Б. Б. Одилов, А. И. Холматов, ўқитувчилардан М. А. Ражапов, С. Е. Қодиров, Ж. Н. Абдиқулов, Е. С. Люлина, Д. Ю. Ташназаров,   В. Р, Оздаева, У. А. Алимов, Ж. А. Қутбитдинов, А. Б. Жумақулов, Ф. O. Бeрдиeвлaр фаолият кўрсатиб келмоқда. Кафедра ташкил топгандан буён кураш турлари бўйича 3000 дан ортиқ мутахассис-кадрлар тайёрланди. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 30 га яқин дарслик, 850 дан ортиқ илмий мақолалар, 100 дан ортиқ илмий-услубий қўлланмалар чоп этилган.

Кафедрада бугунгача юнон-рум кураши бўйича 80 нафардан ортиқ, эркин кураш бўйича 90 нафардан ортиқ, дзюдо бўйича 50 нафардан ортиқ, самбо бўйича 40 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги спорт усталари, 800 нафардан ортиқ спорт усталари етишиб чиққан.

Кафедра битирувчиларидан Ж. М. Нуршин, А. Таймурадов, А. Илов, А. Шокиржонов, Н. Тўйчиев, Б. Ҳайдаров, Ш. Арслоновлар спорт турлари бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлишган.

Кафедра раҳбари Шуҳрат Арслонов бошчилигида ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада ҳозирда Ўзбекистон спорт курашлaри aссoциaцияси, Ўзбекистон дзюдo федерацияси, Ўзбекистон сaмбo федерацияси, Республика олимпия захиралари коллежи, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи, Яккакураш спорт турларига ихтисослашган олий спорт маҳорати мактаби билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шунингдек, кафедра Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари жисмоний тарбия институтлари вa aкaдeмиялaрининг турдош кафедралари билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. 

Халқаро ҳамкорлик доирасида кафедранинг 2018-2019 ўқув йили жараёнига жалб этилган Германия давлати юнон-рум кураши бўйича ёшлар терма жамоaсининг мураббийлари Дубоф Алек Владимирович ва унинг ёрдамчиси билан учрашув ташкил этилди. Кафедранинг таълим жараёнига жалб қилинган малакали, амалий иш тажрибасига, юқори даражада касбий педагогик маҳоратга эга бўлган, спорт соҳасида юқори натижаларни қайд этган халқаро тоифадаги спорт усталари ва мураббийлар, Германиянинг юнон-рум кураши бўйича ёшлар терма жамоаси ва мураббийлари, кафедра катта ўқитувчиси A. Тaнгриeв, эркин ва юнон-рим кураши бўйича мураббийлар А. Холматов, Д. Ташназаров, С. Адиловлар Республика олимпия захиралари коллежи юнон-рум кураши мураббийлари билан ҳамкорликда эркин ва юнон-рум кураш залида талабалар иштирокида машғулот олиб боришди. Мазкур ўқув-машғулотларда мураббийлар ўзаро тажриба алмашишди. Қўшни Қозоғистон Республикасининг спорт академияси Кураш турлари кафедраси билан ҳам халқаро ҳамкорлик бўйича шартнома амалга оширилмоқда. 

Кафедрада бугун инновацион гуруҳлар ҳам фаолият юритмоқда. Мазкур гуруҳларда кафедранинг профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабалари истиқболли режасига мувофиқ, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришади. Университет томонидан ўтказиладиган илмий-тадқиқот анжуманларида М. Юлдашев, Д. Мўминова, И. Усмонова, А. Бароев, Р. Нуриддинов, Р. Киримчиева каби кафедра талабалари фаол иштирок этиб келишмоқда.

Кафедранинг айни пайтда таҳсил олаётган ёки битирган талабалари орасида кўпчилиги Осиё ва жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган ёзги Олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиб, Ватанимиз обрўсини янада юксалтираётганини айтмаса бўлмас. 

Халқаро тоифадаги спорт устаси, Сеул ва Барселона шаҳарларида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби Арсен Фадзаев, халқаро тоифадаги спорт устаси, Барселона ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича икки карра ғолиби Махорбек Хадарстев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медал соҳиби Артём Багдасаров, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш медал соҳиби, «Шуҳрат» медали соҳиби Абдулла Тангриев, халқаро тоифадаги спорт устаси, эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Осиё чемпионати ғолиби, Пекинда ўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, «Ўзбекистон ифтихори» мукофоти соҳиби Дилшод Мансуров, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпиада ўйинларида юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Элмурат Тасмуратов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг юнон-рум кураши бўйича бронза медали соҳиби Ихтиёр Наврўзов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати совриндори Артём Штурбабин, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича бир неча бор жаҳон чемпионатлари совриндори Шукур Газиев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича параосиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Феруза Юсупова, халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё чемпионати ғолиби Ихтиёр Нормуродов, халқаро тоифадаги спорт устаси, Рио-де-Жанейро Олимпиадаси қатнашчиси, бир неча бор Осиё чемпионати совриндори Аббос Раҳмонов, халқаро тоифадаги спорт устаси, самбо бўйича жаҳон чемпиони Жасурбек Махматқулов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби Бекмурод Олтибоев, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори Нодира Юлдошева, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Диёра Келдиёрова, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби Кумуш Курязова, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати ғолиби, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби Илҳом Баҳромов, халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдо бўйича Гран-при ғолиби, Бутунжаҳон армия ўйинлари совриндори Мухриддин Тиловов, халқаро тоифадаги спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори Арам Варданянларни нафақат кафедрада, балки университетда ҳам фахр билан тилга олишади.

  Бир сўз билан айтганда, Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари университетда яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, талабаларнинг ўз соҳалари бўйича билимли мутахассис-кадрлар бўлиб етишиши йўлида доимий изланишда, талабалар эса зўр иштиёқ билан илм олишга ва кўзлаган марралари сари, чемпионлик чўққилари сари қадам ташлаётгани айни ҳақиқат!

ЎзДЖТСУнинг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори Арслон Илов, катта ўқитувчиси Алишер ТАНГРИЕВ ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг