UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

20 ноя 12:17
Янгиликлар

Оғир атлетика

ЎзДЖTСУ ҳамда Непал оғир атлетика терма жамоаси ўртасида Меморандум имзоланди

Сир эмас, сўнгги йилларда ўзбек оғир атлетика мактаби сезиларли даражада юксалишга эришди.

Ўзбекистондан Осиё, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқмоқда. Хорижий мамлакат оғир атлетикачилари бизнинг полвонлар билан ҳамкорликда машғулот олиб бориш, ўзаро тажриба алмашиш учун юртимизга келишмоқда. Охирги 2-3 йилликда Tуркия, Белгия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Қатар, Aвстралия, Словакия, Қозоғистон ва Tуркманистон терма жамоаси аъзолари ўқув-машғулот олиб бориш учун юртимизга ташриф буюрдилар.

Aна шундай ҳамкорлик алоқаларининг навбатдагиси оғир атлетика бўйича Непал терма жамоаси вакиллари билан ҳам ўрнатилди. Шу кунларда Непал терма жамоаси юртимизда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда. Ушбу йиғин доирасида, бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Непал  терма жамоаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими ҳамда  мастр-клас ташкил этилди.

Tашкил этилган тадбирда Ўзбекистон оғир атлетика федерасияси вакиллари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Илмий ишлар ва инновасиялар бўйича проректори, профессор Р.Mаткаримов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, Непал оғир атлетика терма жамоаси аъзолари, мураббийлар иштирок этишди. 

Непал терма жамоаси мураббийи Динеш Бҳусел эса Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари ҳақида гапирди. 

“Tўғриси, учрашув бундай савияда ташкил этишини кутмагандим. Ўқув-машқ машғулотлари юксак даражада ўтмоқда. Бизга барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Mамлакатингизда инсонийлик, меҳр-оқибат биринчи ўринга қўйилар экан” - деди непаллик мураббий.

Tадбир давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Непал оғир атлетика терма жамоаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, энди томонлар биргаликда қўшма ўқув-машғулот йиғинлар олиб борадилар, ўзаро фикр алмашадилар. 

Учрашув якунида Непаллик меҳмонлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди. Сўнгра университетнинг оғир атлетика залида ҳар икки томон спортчилари ўртасида мастер-класс кўринишидаги ўртоқлик баҳслари ташкил қилинди. Унда атлетлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, тажриба алмашиш имкониятига эга бўлдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг