UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0

08 июн 07:26
Янгиликлар

Самбо

ЎзДЖТСУда самбо мураббийлари учун ФИАС семинари бошланди

Теглар :  Самбо
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига этди.

4-6 июнь кунлари ташкил этилган баҳсларда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Чемпионат якунига етгач, бугун Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида самбо мутахассисларини малакасини оширишга бағишланган семинар бошланди.

Семинарни Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) техник комиссияси вакили Дмитрий Максимов олиб бормоқда. Семинарда Ироқ, Афғонистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан мураббийлар қатнашишмоқда. Бугун ўтказилган назарий дарсларда самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоа бош мураббийи Роман Шакиров, университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Халқаро кураш турлари назаряси ва услубияти кафедраси мудири Шухрат Арслонов, доцент Эрлан Байтураевлар иштирок этди.

Бугун назарий дарслар ўтказилган бўлса, эртага мураббийлар амалий машғулотларда қатнашишади. Шундан сўнг имтиҳонлар ташкил этилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мутахассисларга Халқаро самбо федерацияси (ФИАС)нинг махсус сертификати берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг