UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

02 фев 12:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Ўзини ҳурмат қилган боксчи бунча ифлосликдан кейин фаолиятини давом эттиролмайди» - қозоғистонлик жаҳон чемпиони карьерасини якунлади

Қозоғистонлик бокс бўйича жаҳон чемпиони 23 ёшида фаолиятини якунлашини маълум қилди ва бунга айбдорларни ҳам айтди.

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакиласи Надежда Рябец 23 ёшида фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

«Фаолиятимни тугатдим... Ҳа, мен ҳақиқатан ҳам бу масалани бир муддат четга суриб қўйдим, ҳаётимнинг энг яхши йилларини йўқотишни хоҳламайман. Мен бу ҳаётни шу ерда ва ҳозир яқинларимнинг ёнида яшашни хоҳлайман.

2023 йил мен учун ҳал қилувчи йил бўлди. Менга спорт билан хайрлашиш қийин эди. Бунга спортчига бўлган даҳшатли муносабат, бузиш жуда қийин бўлган ушбу тизим ичидаги тартибсизлик таъсир кўрсатди.

Ҳозирги бошқарув менинг 8 йиллик профессионал фаолиятимдаги энг ёмони.

Бир қизни жамоадан чиқариб юборишди. Яна бири фуқаролигини ўзгартирди ва бошқа мамлакат номини ҳимоя қилмоқда, лекин мен шунчаки кетишга қарор қилдим ва улар менга бу ишни амалга оширишимда «кўмаклашишди». Ҳеч бир ўзини ҳурмат қиладиган спортчи бунча ифлосликдан кейин фаолиятини давом эттирмайди.

Ҳозир мен кундан-кунга ривожланиб, ҳаётимни яхшилаяпман.

Балки тартиб бўлганда спортга қайтарман», - деди Надежда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Надежда Рябец уч карра Қозоғистон чемпиони, шунингдек, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, у 2018 йилда ўсмирлар Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг