UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0

25 авг 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяонинг рафиқаси Мэннига таъсирли мурожаатини эълон қилди

Филиппин афсонаси Мэнни Пакьяонинг турмуш ўртоғи - Женки Мэннига ажойиб мурожаат йўллади.

«Менинг қадрли турмуш ўртоғим, Мэннига!

Сиз билан фахрланаётганимни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Мен сизнинг рафиқангиз эканимдан фахрланаман. Сиз мен ва бизнинг болаларимиз учун бутун бир дунёсиз. Биз сизни жуда яхши кўрамиз. Биз сиз жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилганингизда, қанча меҳнат қилганингизни, қурбон қилганларингизни, қонли тер ва кўз ёш тўкканингизга гувоҳмиз.

Сиз ҳеч қачон фақат ўзингиз ҳақингизда ўйламайсиз ва рингда ҳаётингизни қайта-қайта хавф остига қўйишдан қўрқмайсиз, чунки сиз одамларни бахтли қилишни яхши кўрасиз. Сиз Яратганнинг инояти билан биз тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ нарсага эришдингиз. Шунга қарамай, энг зўр бўлиш учун ишлашдан тўхтамайсиз.

Йиллар давомида биз сиз билан бирга эканимиздан фахрланамиз, чунки сиз ҳаммага меҳрибон ва ёрдамчи бўлишга ундайсиз. Боксдаги рекордларингиздан ҳам кўпроқ - сизнинг Худога бўлган севгингиз, Каломга бағишланганлигингиз ва Исони ҳар бир учрашган одам билан бўлишиш истаги бизни янада кўпроқ ҳайратга солади.

Рингда ғалаба қозонинг ёки мағлуб бўлинг - сиз қалбимизнинг абадий чемпионисиз! Бутун дунёдаги мухлисларга Мэннини севганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Улар сизни ўйлаганингиздан кўра кўпроқ севади.

Сиз қиролсиз! Сиз учун жонимизни фидо қилишга тайёрмиз. Биз сизни севамиз! Биз сизни ҳурмат қиламиз ва ҳамма нарса учун миннатдормиз!» – дея постини якунланае Женки Пакьяо.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг