UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

17 ноя 10:31
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдо. Саидов - жаҳон чемпиони, яна уч спортчимизда бронза! ФОТО

Хабар берганимиздек, кеча Португалияда парадзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси парадзюдочилари ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этяпти. Кеча мусобақанинг илк куни тўрт нафар ҳамюртимиз ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. 

-73 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилган Феруз Саидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. Саидов финалга қадар хитойлик Пуги Ву, литвалик Освалдас Барейкис, россиялик Василий Кутуевдан устун келди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса кореялик Сёнг Жун Янгни мағлуб этди. 

-66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ўткиржон Ниғматов бронза медалига сазовор бўлди. Ярим финалга қадар етиб келган ҳамюртимиз озарбайжонлик бўлажак жаҳон чемпиони Байрам Мустафоевга имкониятни бой берди. Бронза медали учун баҳсда эса украиналик Давид Хоравадан устун келди. 

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Шерзод Намозов (60-кг), Парвина Самандарова (-57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Бугун қолган вазн тоифасидаги дзюдочиларимиз татамига чиқишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг