UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

18 ноя 15:10
Янгиликлар

Дзюдо

Парадзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан якунладилар

Португалиянинг Одивелаш шаҳрида парадзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Мусобақанинг биринчи кунида спортчиларимиз томонидан 1 та олтин, 3 та бронза медали қўлга киритлгани ҳақида хабар қилгандик.

Беллашувларнинг иккинчи кунида икки нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди. -70 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Васила Алибоева мусобақа давомида Италия, Россия ва Мексика вакилаларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда бразилиялик рақибасига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди. +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашган Ширин Шарипов илк жангида грузиялик спортчидан устун келди. Чорак финалда Жанубий Корея терма жамоаси вакилига ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган жангларда эса Жазоир ва россиялик икки нафар спортчидан устун келди.

Шу тариқа, парадзюдочиларимиз Португалиядаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлашди. Умумжамоа ҳисобида эса 42 мамлакат ичида тўртинчи ўринни эгалладилар.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчиларимиз, мураббийлар ва Ўзбекистон Паралимпия ассоциациясини муборакбод этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг