UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

28 мар 10:44
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпиячиларимиз махсус спорт протезлари билан таъминланишади

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон паралимпия спортчилари Осиё ва Жахон ареналарида ўз ўрнига эга бўлган спортчилардир.

Буни сўнгги Паралимпия ва Пара Осиё ўйинларида вакилларимиз қўлга киритган натижадан билиб олиш қийин эмас. Юртимизда паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш ва халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раис ўринбосари Аброр Ниязов ва енгил атлетика бўйича миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдухоликов бугун «OTTOBOCK» компанияси (Германиянинг имкониятлари чекланган инсонлар учун махсус спорт протези ишлаб чиқарувчи йирик компания) мутахассислари Томас Домлинг ҳамда Анатоли Тирикни қабул қилишди.

Музокара давомида «OTTOBOCK» компанияси мутахассиси Анатоли Тирик паралимпия спортчиларининг натижаларини янада яхшилаш борасида ўзлари тайёрлаб келган дастурни тақдим этди. Хорижлик мутахассислар компания томонидан ишлаб чикарилган қурилмаларни паралимпиячиларимиз 3 кунлик дастур амалиётида қўллаб кўриш имкониятига эга бўлишларини таъкидлашди.

Суҳбат якунида меҳмонларга ассоциация томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг