UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0

09 окт 10:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Параосиё ўйинлари. 21та медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўриндамиз!

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III - Параосиё ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги кунидан сўнг Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 42 давлатдан келган 6000дан зиёд спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Спортчиларимиз 4та спорт туридан муносиб иштирок этиб, битта жаҳон рекорди ва 3та Параосиё ўйинлари рекордини янгилашга муваффақ бўлишди. 

Ҳамюртларимиз қуйидаги натижаларга эришишди:

1. Енгил атлетика спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 6та олтин ва 1та бронза медалиниқўлга киритишди. Ҳусниддин Норбеков томонидан жаҳон рекорди ўрнатилди.

2. Дзюдочиларимиз томонидан 2та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медали қўлга киритилди.

3. Пауэрлифтинг спорт тури бўйича паралимпиячиларимиз илк бор иштирок этишияпти ва улардан Роза Кузиева Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб, олтин медалга сазовор бўлди.

4. Сузиш бўйича терма жамоамиз ҳам юқори натижаларни қўлга киритди. Улар 2та олтин, 2та кумуш ҳамда 1та бронза медалига сазовор бўлишди. Шунингдек, 2та Осиё рекордини ҳам янгилашди. 

Ўзбекистон терма жамоаси бугунги баҳслар олдидан 13та олтин, 5та кумуш, 3та бронза, жами 21та медал билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадан жой олган Жанубий Корея терма жамоаси бизга нисбатан битта кўп олтин медалга эга. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 окт 11:03:07
Shahzod Xojayli
Oltinlar 14ta boldi Japonda 12 Iranda 11ta
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг