UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

10 май 18:28
Янгиликлар

Кураш

Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги "Гулбоғ" номли стадионида миллий спорт турларимиз бўлган кураш ва белбоғли кураш бўйича 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Паркент тумани ҳокими кубоги учун анъанавий Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Паркент тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Тошкент вилояти кураш федерацияси ҳамда Паркент туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур очиқ турнирда  мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан 300 нафарга яқин энг сара спортчилар иштирок этишди. 

Полвонлар кураш бўйича 73, 81, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифасида, белбоғли кураш бўйича эса 50, 55, 60, 66, 73, 81, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифасида ўз имконият ва маҳоратларини намойиш этишди. Эрталабдан бошланган саралаш баҳслари кураш ва белбоғли мусобақасини томоша қилишга ташриф буюрган мухлислар учун ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди.

Куннинг иккинчи ярмида турнирининг тантанали очилиш маросим ташкил этилди. Унда Паркент туман ҳокими Элмурод Пўлатов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этди. 

Маросимда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари томонидан жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, миллий спорт турларимизни ривожлантиришга қаратилаётган амалий ёрдам ва эътиборни яна бир бор эьтироф этишди. 

Очилиш маросими доирасида туман ҳокимлиги томонидан паркентлик бир қатор белбоғли кураш фидоийларига ва фахрий полвонларга эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси томонидан ҳам мазкур спорт турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун спорт фахрийларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Беллашувларининг ярим финал, финал босқич учрашувлари муросасиз ва қизиқарли лаҳзалари билан мухлисларга завқ бахшида этди. 

Мухлислар айниқса, паркентлик полвонларнинг чиқишларини ҳаёжон билан кузатишди. Кун давомида бўлиб ўтган шиддатли беллашувларда Ҳасан Азимов (55 кг. Паркент т.), Рамзиддин Абдуҳамидов (60 кг. Андижон), Х. Абдуҳакимов (90 кг. Сирдарё), Ҳусан Умарбоев (100 кг. Паркент т.), Аъзам Анваржонов (+100 кг. Андижон), Шерали Жўраев (+100 кг. Қашқадарё) сингари полвонлар барча рақибларидан устун келиб, ғолибликни қўлга киритди. 

Мусобақа сўнггида барча вазн тоифаларидаги ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг