UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0

15 янв 10:28
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик билан шартнома имзолади

Ўтган мавсумни омадсиз ўтказган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

"Пахтакор" клуби бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис билан шартнома имзолади.

У Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда майдонга тушган. Сўнгги жамоаси "Риу Аве". Аввалги мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 4 октябрь куни "Фамаликао" (1:1) жамоасига қарши ўтказган. 9 август куни старт олган Португалия чемпионатида "Спортинг"га қарши ўйин билан мавсумни бошлаган.

Бўйи 190 см бўлган дарвозабон 1991 йилда Бразилиянинг Сан-Мигел-ду-Уэсти шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини асосий қисмини Португалиянинг икки лигасида ўтказган. 

"Бугунги кунда "Пахтакор"да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки "Пахтакор"нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсам Педро Морейранинг муносабати менга ёқди, у ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти", - дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг