UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03"Атлетико" билан ярим финалга йўл олган Симеоне ўйиндан сўнг нималар деди? 0 10:42Карлос Ульберг: "Анкалаев Прохазкани адабини бериб қўяди" 0 10:21"Албатта у ерга қулайди". Рико Верхувен Усикни нокаут қилишига ишонмоқда 0 10:00Мукофот жамғармаси 200 000 000 бўлган “Uzbekistan Judo Tour”да ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТО 0 09:39"Манчестер Сити" 16 ёшли болага 40 миллион евро тўламоқчи 0 09:17UFC 330 турнири санаси ва манзили эълон қилинди 0 08:52Таэквондо. Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришади 0 08:26Жавоҳир Синдаров: “Бутун Ўзбекистон турнирни кузатаётганини ҳис қилдим" 0 08:03Эрон ЖЧ-2026 иштирокидан воз кечиши мумкинми? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди 0 22:25Бибисара Ассаубаева Синдаровни табриклади + ФОТО 0 21:19Тарихий натижа - Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири" ғолиби сифатида Жаҳон тожи учун ўйнайди! 0 18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0

12 авг 15:29
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди

Теглар :  ПахтакорФутбол
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини бошлаб юборган.

Шу муносабат билан "Пахтакор" жамоаси Суперлигада иштирок этаётган баъзи футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан "Локомотив" мудофаа чизиғи вакили Анзур Исмоиловнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси йил якунида ниҳоясига етиши муносабати билан "Пахтакор" футболчи билан музокараларга киришган. Бу ҳақда эса клуб "Локо"ни огоҳлантирган ва расмий хат юборган. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйнаётган россиялик футболчилар, Игорь Голбан ва Александр Касьян бўйича ҳам клуб қизиқиш билдирмоқда ва футболчилар билан музокараларга киришишдан олдин "Навбаҳор" клубига огоҳлантириш хати юборган.

Қайд этиш керакки, Голбан ва Касьяннинг ҳам амалдаги шартномаси ҳозирги клуби билан йил якунига қадар мўлжалланган. 

Катта эҳтимол "Пахтакор" клуби марказий ҳимоячилар Голбан ёки Исмоилов вариантидан бирини танлаши мумкин. Келаси мавсумда эса жамоани ҳозирги сербиялик ҳимоячиси, йил якунида шартномаси тугайдиган Марко Симич тарк этиш эҳтимоли юқори. "Пахтакор" эса мазкур футболчининг ўрнига захира излаш ҳаракатида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Навбаҳор"га огоҳлантириш хати юбормаганлиги айтилган ва кейинчалик амалга оширилган трансфер, яъни Азиз Турғунбоев бўйича машмашали жараён туфайли "Пахтакор" шартнома тузган футболчисини якунда қўлдан чиқарганди. Шу боисдан ҳам энди клуб футболчи билан музокараларга киришишган аввал амалдаги жамоасини огоҳлантириб қўймоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, футболчи амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси тугашига 6 ойдан кам муддат қолганда бошқа клуб билан музокараларга киришиши ва янги жамоа билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг