UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр 0 13:15UFC 322 турнири иштирокчилари фотосессияда + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:54Перейра ва Тейшейра Хамзат Чимаевнинг чақирувига жавоб берди 0 12:33Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги гонорарни ошкор қилди 0 12:12Евро-2028. Очилиш ва финал ўйинларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум 0 11:51ATP Finals. Феликс Оже-Альяссим Шелтонни мағлуб этди 0 11:30Жаҳон кубоги. Нодирбек 1/8 финалга чиқди, Жавоҳир бугун тай-брекда ўйнайди 0 11:09Бугун VI Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридаги икки спорт турида иштирок этамиз 0 10:48"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди 0 10:27Дастин Порье: "Исламга тик туриб қарсак чаламан, агар..." 0 10:06ATP Finals. Зверевни мағлуб этган Синнер муддатидан олдин 1/2 финалга чиқди 0 09:45Теренс Кроуфорд яна Тошкентда! (ВИДЕО) 0 09:24U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион! 0 09:03Бухорода кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди 0 08:42The Ring — Энтони Жошуа ва Жейк Пол декабрь ойида жанг қилишга келишиб олди 0

19 июл 07:20
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган

Теглар :  ФутболПахтакор
Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" жамоасининг 5 футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Клуб жамоани доимий тиббий назоратдан ўтказиш чоғида жамоа аъзоларининг 5 нафарида коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаган ва уларни тезда изоляция қилган.

Суперлига жамоалари ичида "Пахтакор" доимий тарзда карантин қоидаларига амал қилиб, коронавирусга тест топшириб, тиббий назоратни кучайтирганига қарамасдан жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда.

"Пахтакор" клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини изоляция қилиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди. "Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин машғулотлар ўтказмаяпти ва ҳозирда жамоанинг бошқа аъзолари ва ходимларининг қўшимча тест натижаларини кутмоқда.

Гарчи сайтимизга айнан кимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар борлигига қарамасдан исмларни ошкор қилмасликни лозим топдик.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 10-тур доирасида "Пахтакор" тақвимга кўра Қўқонга сафар қилиши ва 23 июль куни "Қўқон-1912"га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим. Лекин катта эҳтимол билан бўлажак ўйин қолдирилиши мумкин.

Умуман Суперлиганинг 10-тур ўйинлари ўз вақтида ўтиши катта сўроқ остида турибди. Чунки "Пахтакор" жамоаси билан ўтган тур ўйнаган АГМК клуби вакиллари ҳам эндиликда коронавирусга тест топширишларига ва тиббий текширувдан ўтишларига тўғри келади.

Бу эса тақвимдаги 22 июль куни ўтказилиши керак бўлган АГМК - "Локомотив" ўйинини ҳам кечиктириши мумкин.

Бунга қадар тур олдидан Суперлига жамоаси "Сурхон"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ўтган турда эса "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини олдидан "қалдирғочлар" ҳимоячиси Ислом Қобиловда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.

"Пахтакор" жамоасининг коронавирусга чалинган аъзолари, "Сурхон" футболчилари ва бошқа мазкур инфекция билан оғриган беморларга соғлик тилаб, тезда шифо топишларига тилакдошмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг