UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

16 янв 13:41
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Пекин-2022 Олимпиадаси ҳақида умумий маълумотлар. Вақти, трансляция ва ўзбекистонлик спортчи

Теглар :  Пекин-2022
Пекинда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларига оз вақт қолди.

Коронавируснинг янги тўлқини ва Олимпиадани бекор қилиш борасидаги дипломатик бойкотларга қарамай, Олимпия ўйинлари бекор қилинмайди.

Медаллар қачон ва қандай ўйналади? Қишки Олимпия ўйинлари дастурга қандай спорт турлари қўшилди? Хитой қандай муаммоларга дуч келди? Ушбу мақола орқали мана шундай саволларга жавоб берамиз.

Олимпия ўйинлари қачон бўлиб ўтади? 

Бир йилга кўчирилган Токио-2020 Ёзги Олимпия ўйинларидан фарқли ўлароқ, Пекин-2022 ўз вақтида бўлади. Кечиктириш масаласи бир неча бор кўтарилган бўлсада,  Хитой расмийлари ва ХОҚ мусобақа ўз вақтида ўтказилишига ишонч билдиришмоқда.

Ташкилий қўмита Аньян шаҳрида локдаун эълон қилинганига муносабат билдириш орқали ўзини суғурта қилган бўлса ҳам (5,5 миллион киши) “омикрон” штамми билан касалланишнинг энг ёмон ҳолати қайд этилса, Ўйинлар жадвалида ўзгариш бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Олимпия ўйинларининг очилиш маросим 2008 йилги Ёзги Олимпиаданиг очилишига мезбонлик қилган Пекиндаги Миллий стадионда бўлиб ўтади. «Қуш уяси» деб номланган ушбу арена барчамизга яхши таниш. Очилиш маросими 4 февраль куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Мусобақа доимгидек, очилиш маросимидан олдин старт олади: Кёрлинг бўйича баҳслар 2 февралда, хоккей ва фрицтайл беллашувлари эса 3 февралда бошланади. Фигурали учиш баҳсларининг старти (жамоавий баҳс) 4 феврал кунига белгиланган . Биринчи медаллар жамланмаси 5 февраль куни қуйидаги спорт турларида ўйналади: биатлон, конькида учиш, чанғи пойгаси, трамплиндан сакраш, фристайл ва шорт-трекда.

Ўзбекистонда қишки Олимпия ўйинлари намойиш этиладими?

Тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасини МТРК сотиб олди ва эндиликда ўзбекистонлик қишки спорт мухлислари ҳам бўлажак Олимпия ўйинларини жонли эфирда кўриш имконига эга бўлишади.

Пекинда бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳамюртимиз Комил Тўхтаев ҳимоя қилади. У тоғ чанғи мусобақаларида иштирок этади.

Олимпиада мусобақалари қаерда бўлиб ўтади - шаҳарлар ва ареналар?

Олимпиада баҳслари учта ҳудудда жойлашган 15 та аренада ўтказилади: Пекин Чжанцзякоу ва Яньцин шаҳарларида.

Пекинда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг, конькида учиш ва фристайл бўйича мусобақалар ўтказилиши кутилмоқда. Чжанцзякоуда - чанғи, трамплиндан сакраш, биатлон, сноуборд ва фристайлнинг эркин турлари бўйича. Яньцинда тоғ чанғиси, бобслей ва чанғи спорти бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Спортчиларнинг объектларга етиб бориши ва ўз хоналарига қайтиши учун қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир вилоятда алоҳида олимпия қишлоғи (жами учтаси бор) қурилган. Чанғи пойгаси беллашувларидан сўнг спортчилар чанғи билан қишлоққа тушишлари учун мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг