UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

09 фев 10:03
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Пекин-2022 Олимпия шаҳарчасининг қурилиши июнда якунланади

Теглар :  Пекин-2022
“Пекин-2022″ Ташкилий қўмитаси бўлажак қишки Олимпия ўйинларининг бир неча ҳал қилувчи объектларида қурилиш ишлари ниҳоясига етганлигини маълум қилди.

Шунингдек, мусобақалар қатнашчилари яшайдиган Олимпия шаҳарчаси фойдаланишга топширилишининг муддати ҳам айтилди.

Ҳозирнинг ўзида Миллий конькида югуриш маркази, фигурали учиш ва шoрт-трек мусобақалари ўтказиладиган Пекиндаги Давлат спорт саройи, кёрлингчиларни қабул қилиб оладиган Миллий сузиш мажмуаси фойдаланишга топширилган. 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари учун мўлжалланган яна 13 объектда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Олимпия шаҳарчасида 2300 спортчи ва расмий делегациялар аъзолари жойлашади. Ташкилий қўмита ушбу объектдаги қурилиш ишлари июнда якунланишини мўлжалламоқда. Боблсей, чана ва скелетончиларнинг баҳсини Пекиндан 86 километр узоқликдаги Яницин қабул қилади.

Чанғи спорти, сноуборд ва биатлон вакиллари Олимпиада медаллари учун курашни Пекиндан 193 километр масофада жойлашган Чжанцзякоудаги марказда олиб борадилар. Ташкилотчилар улар учун ҳам Олимпия шаҳарчаси барпо этмоқдалар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг