UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

14 апр 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Перейра ва Холлоуэйдан нокаут! Узоқ кутилган UFC 300 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Теглар :  UFC 300
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган "T-Mobile Arena" мажмуасида UFC 300 юбилей турнири якунланди.

Мусобақанинг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасининг бразилиялик чемпиони Алекс Перейра ҳамда америкалик даъвогар Жамал Хилл ўртасида кечди. Унда Перейра 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди 

Co main event'да эса аёллар минимал вазни чемпиони Вейли Жанг Ян Сяонянь билан тўқнаш келади. Чемпион Жанг ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Бундан ташқари, мусобақа доирасида Макс Холлоуэй Жастин Гэтжини 5-раунд охирида нокаут қилди. Чарльз Оливейра эса тўлиқ жангда Арман Царукянга имкониятни бой берди. 

Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг: 

Асосий кард:

Марказий жанг, ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун: Алекс Перейра vs Жамал Хилл; (1-раундда нокаут)

Аёллар минимал вазнида чемпионлик камари учун: Вейли Жанг vs Ян Сяонянь; (Ҳакамлар қарори билан)

Енгил вазнда BMF камари учун: Жастин Гэтжи vs Макс Холлоуэй; (5-раундда нокаут)  

Енгил вазнда: Чарльз Оливейра vs Арман Царукян; (Ҳакамлар қарори билан)

Ўрта вазнда: Бо Никал vs Коди Брандэйж; (2-раундда сабмишен). 

Прелим кард:

Ярим оғир вазнда: Иржи Прохазка vs Александр Ракич; (2-раундда КО-ТКО)

Ярим енгил вазнда: Келвин Кэттер vs Алжемейн Стерлинг; (Ҳакамлар қарори билан)

Аёллар ўта енгил вазнида: Холли Холм vs Кайла Харрисон; (2-раундда сабмишен) 

Ярим енгил вазнда: Содиқ Юсуфф vs Диего Лопес; (1-раундда КО-ТКО). 

Бошланғич прелим кард:

Енгил вазнда: Желин Тёрнер vs Ренато Мойкано; (2-раундда КО-ТКО) 

Аёллар минимал вазнида: Жессика Андрадэ vs Марина Родригез; (Ҳакамлар қарори билан)

Енгил вазнда: Бобби Грин vs Жим Миллер; (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Энг енгил вазнда: Дейвесон Фигередо vs Коди Гарбрандт; (2-раундда сабмишен).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг