UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

23 окт 11:49
Янгиликлар

Футбол

"Персеполис" Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят ёзди

Эроннинг "Персеполис" клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди.

Шикоятда қайд қилинишича, футболчи жароҳат олгани учун Эрон клуби уни Ўзбекистон йиғинига боришига рухсат бермаган. Бироқ Остон терма жамоа ўйинларида қатнашиш учун Тошкентга келган ва жароҳатини оғирлаштириб олган. "Персеполис" муҳим ўйинларда ундан фойдалана олмаяпти.

Ўзбекистоннинг октябрь ойидаги йиғини бошланишидан бироз аввал Остон Ўрунов "Персеполис"нинг "Чадормалу" жамоасига қарши учрашувнинг асосий таркибидан жой олган эди. Аммо ўйинолди машғулотларда жароҳат олган ўзбекистонлик ҳужумчи ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берган. Эрон журналистлари унинг 3-4 ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди.

Кейинчалик футболчи Эрон ва БААга қарши учрашувларда қатнашиш учун Тошкентга келди. 10 октябрь куни Эронга қарши ўтказилган Ўзбекистон термасининг ўйинида Остон Ўрунов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

15 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон — БАА учрашувида Ўрунов жароҳат сабаб қатнашмаслиги маълум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг