UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

17 окт 16:52
Янгиликлар

Футбол

Пике мавсум давомидаги ўйинлар сонини қисқартиришни сўради

Теглар :  БарселонаПике
"Барселона" ва Испания термаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике мавсум давомидаги ўйинлар сонини қисқартиришни сўраб мурожаат қилди.

"Ўйинлар жуда ҳам кўпайиб кетди ва энди биз футболчилардан: "Қулоқ солинг, биз жароҳатлар оляпмиз. Ҳар уч кунда ўйин ва ёзда ҳам деярли дам олишга вақт қолмаяпти" - деган сўзларни эшитяпмиз. Мен учрашувларни камайтиришни маслаҳат берган бўлардим. 

Лигаларга шундай мурожаатим бор: "Мавжуд 20 жамоа ўрнига 16 тадан клуб қолдирса нима бўлади? Шунингдек, мен УЕФАга шундай деган бўлардим: "Кузатиш мушкул бўлган янги мусобақа – Миллатлар Лигаси нимага керак? Ҳурматли, ФИФА вакиллари: "Ўзингиз яратган бу клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бекор қилинг". Улар иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишни хоҳлашларини тушунаман, лекин футбол учун ўйинлар сони камроқ бўлиб, топ даражадаги эксклюзив ўйинлар сони ортгани яхшироқ. Аудитория учун ҳам уларни кузатиш қулайроқ бўлади. Футболчилар эса камроқ ўйинда майдонга тушиб, камроқ жароҳат олишарди", - деди Пике. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг