UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0

15 янв 14:52
Янгиликлар

Футбол

Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди

Ниҳоят, амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор" жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Championat.asia сайти олдинроқ хабар берганидек, Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди. Раҳбарият бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқди ва якунда Хюистра танловида тўхталди. Катта эҳтимол билан бугун клуб бош мураббийни расман эълон қилади ва эртанги машғулотларни нидерландиялик мураббийнинг ўзи ўтказади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.

Маълумот учун, Питер 2017 йилнинг июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг