UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

26 ноя 09:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Пиёда юрган инсондан хасталиклар йироқ бўлади

Сир эмаски, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда касалликлар билан курашиш эмас, балки аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини юксалтириш ҳамда тизимли профилактикага жиддий аҳамият берилмоқда.

Жиззах шаҳрида ташкил этилган навбатдаги соғломлаштириш тадбири ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади. 1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган ушбу тадбирни ўтказишда вилоят соғлиқни сақлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси ҳамда қатор манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлик қилишди.

Шу куни ташкил этилган «Саломатлик учун 5 000 қадам» акциясини ўтказишдан кўзланган бош мақсад – аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат эди. Айтиш керакки, ташкилотчилар мақсадига эришди.

Тадбирда сўзга чиққанлар асосан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дори эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек, ҳар ким аввало ўзининг саломатлиги учун ҳеч бўлмаганда кунига 5 минг қадам пиёда юриши борасида ҳам зарур тавсиялар берилди.

Дарвоқе, пиёда юриш турли касалликларнинг келиб чиқишини олдини олибгина қолмасдан инсон умрининг узайишига ҳам хизмат қилади. Шундай экан, ҳар биримиз кунига камида 10 минг қадам юришга одатланмоғимиз керак. Ўшанда турли дард ва хасталиклар биздан йироқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг