UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 авг 09:12
Янгиликлар

Теннис

President's Cup. Фомин ҳам, Султонов ҳам 1/2 финалда!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Челленжер 50" тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 63 000 долларни ташкил этувчи турнирда ярим финалчилар аниқланди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган ҳар икки теннисчимиз ҳам 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 1/4 финалда япониялик Масамичи Имамурани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/1. 

Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 308, Кунчиқар юрт вакили 422-ўринни эгаллаб турибди. Сергей 56 дақиқалик учрашув давомида 2 та эйс зарбасини амалга ошириб, 1 та қўшхатога йўл қўйди. Масамичи эса аксинча, 1 та эйс ва 2 та қўшхато қайд этди. Бугун турнирда учинчи рақам остида таснифланган Фомин финал чиптаси учун рейтингнинг 629-поғонасида бораётган, тунислик 29 ёшли Азиз Дугазга қарши кортга чиқади.  

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимламоқда. Турнирга захира ўйинчиси сифатида қўшилган вакилимиз 1/4 финалда турнирнинг иккинчи ракеткаси, туркиялик Мерт Алкаяни 7/6(5), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

ATP рейтингида 513-поғонани эгаллаб турган Султонов дунёнинг 298-ракеткасини ярим финал остонасида мусобақадан чиқариб юборди. Саксон тўрт дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн 1, Мерт 5 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Алкаяда кўпроқ бўлди - 2 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бироздан сўнг Султонов финал йўлланмаси учун Ҳаято Мацуокага қарши кортга чиқади. Япониялик теннисчи айни пайтда рейтингнинг 314-поғонасини банд этган.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг