UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

06 май 01:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал бокс оқшоми якунланди. Абдуғофуров - WBC Silver чемпиони!

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида профессионал бокс бўйича жанг оқшоми бўлиб ўтди.

01:10. Ниҳоят, бугунга белгиланган профессионал бокс оқшоми якунланди. Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жанги ғолиби ҳакамлар берган очколар ҳисобига кўра аниқланди. Ҳакамлар бир овоздан 118:110, 118:110, 117:111 ҳисобида Азизбек Абдуғофуров ғалаба қозонганлигини эътироф этишди. Энди икки ҳамюртимизда WBC Silver чемпионлик камари бор.  

01:01. Ўн биринчи раунд якунланди. Иккинчи ўрта вазн тоифасида кечаётган жанг анча қизғин тус олди. Яна бир раунддан сўнг сизу биз вакант бўлиб қолган WBC Silver чемпионлик камарининг янги соҳибини билиб оламиз. 

00:51. Саккизинчи раундда Дима Чудинов вазиятни ўнглаш учун уриниб кўрди ва қайсидир маънода буни уддалади. Унинг зарбалари манзилига етиб борди. 

00:44. Абдуғофуров олтинчи раундни юқори кайфиятда ўтказа олди. Чудиновнинг ўнг қоши ёрилган кўринади. Шифокорлар россиялик боксчига ёрдам кўрсатишди ва жанг яна давом этади. 

00:34. Азизбек тўртинчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 

00:28. Учинчи раунд бошланди. Ҳозирча тенглик!


00:22. Жангнинг биринчи раунди якунланди. Биринчи уч дақиқаликда анча қизиқарли ва ҳужумларга бой жанг гувоҳига айландик. 

00:16. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист операчимиз Женисбек Пиязов жонли тарзда ижро этяпти.

00:12. Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда. Ўртага вакант бўлиб қолган чемпионлик камари қўйилган.

00:05. Оқшомнинг марказий жанги бошланиш арафасида. Унда ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров собиқ жаҳон чемпиони россиялик Дмитрий Чудиновга қарши рингга кўтарилди.

00:00. Руслан Чагаев бокс оқшоми ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашмоқда.

23:57. Жанг якунланди. Ҳакамлар бир овоздан 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида Қудатилло Абдуқаҳҳоровнинг ғалабасини таъминлашди.

23:49. Маълумот учун, бугун Қудратилло ўзининг 15-жангини ўтказяпти. Унинг ҳисобида 14та жангдан 14та ғалаба бор. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

23:44. Олтинчи раундга ҳам етиб келдик. Ҳамюртимизнинг устунлиги яққол сезилиб турибди. Лекин ҳозирча ҳисоб очилмади.

23:42. Ушбу жангда чемпионлик камари ўртага қўйилмаган. Қудратилло шунчаки рейтинг жангини ўтказяпти. Лекин ғалаба қозонса, рейтингдаги ўрнини яхшилаб олиши мумкин. 

23:18. Энди эса навбат WBC Silver чемпионлик камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоровга! У 8 раундлик жангда танзаниялик Тваха Кидукуга қарши рингга кўтарилади. 

23:12. Саккиз раундлик жанг якунланди. Унда зангиоталик Жасур Аҳмаджонов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Ҳакамлар 80:70, 80:71, 80:70 ҳисобида ҳамюртимизнинг ғалабасини таъминлашди.

22:57. Бешинчи раунд ҳам ортда қолди. Индонезиялик боксчи ҳамон оёқда турибди. Кўрайликчи, бу ҳолат яна қанча давом этар экан?

22:48. Иккинчи раундда Стеви Онген нокдаун ҳолатига тушиб қолди, лекин вазиятдан чиқиб кета олди. Ҳозирча... 

22:41. Ҳамюртимиз Жасур Аҳмаджонов иштирокидаги жангга ҳам фурсат етиб келди. У индонезиялик тажрибали боксчи Стеви Онген Фердинандусга қарши рингга чиқди. 

22:38. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори Набижон Исмановга бокс ривожига қўшаётган ривожи учун WBC ташкилоти президенти Хосе Сулаймоннинг махсус ташаккурномаси топширилди.

22:35. Бокс оқшоми "Sport" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этила бошланди.

22:30. Жанг якунланди. Назаров 100-91, 100-90, 100-90 ҳисобида ғалаба қозонди.

22:18. Тўққизинчи раунд бошланди. Жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланади шекилли. 

21:51. Жанг ўз экваторига етиб келди. Бешинчи раунддан сўнг Назаров очколар ҳисобига кўра олдинда бормоқда. Лекин рақиб ҳам бўш келмаяпти. Хвича нокаутга учраган ҳамюртлари учун реванш олмоқчи шекилли ))))

21:39. Энди навбат Олим Назаровга. Бу жанг 10 раундга мўлжалланган. Унинг рақиби грузиялик Хвича Гиголашвили бўляпти. Назаровни бугунги жангга устози, тажрибали мураббий Зуфар Сулаймонов тайёрлади.   

21:10. Бу жанг ҳам узоқ давом этмади. Иккинчи раундда Собиров рақибини нокаутга учратди. 

21:06. Улуғбек Собиров грузиялик Жоржи Унгиадзега қарши рингга кўтарилди. 

20:43. Айни дақиқаларда "Спорт" телеканалида намойиш этилаётган Суперлига доирасидаги "Қизилқум" - "Металлург" жамоалари учрашуви якунланганидан сўнг ҳозирги бокс оқшоми эфирга узатилади. Катта эҳтимол билан марказий жангни тўғридан-тўғри кўришимиз мумкин бўлади.

20:38. Ҳозирча мусиқий танаффус. Эстрада вакиллари ўз қўшиқлари билан аренага йиғилганларга қувонч улашишяпти.

20:27. Жанг учинчи раундда тўхтатилди. Рефери грузиялик боксчи икки бор нокдаун ҳолатига тушиб қолганидан сўнг жангни тўхтатди. Учинчи боксчимиз ҳам рақибини нокаут эвазига мағлуб этди.

20:23. Бугун бизни жами 8та жуфтликда ўтказиладиган жанглар кутиб турибди. Шулардан иккитаси муддатидан аввал ўз якунига етди. Олдинда ҳали сизу бизни иккита чемпионлик камари учун кечадиган жанг кутмоқда. 

20:20. Биринчи раундни тажрибали грузин боксчиси фаол ўтказди. Қизиқ маълумот, Давид 15та жангда ғалаба қозониб, 20тасида мағлубиятга учраган.  

20:17. Оқшомнинг учинчи жанги биринчи оғир вазн (90, 719 кг) тоифаси вакиллари ўртасида бошланди. Унда ҳамюртимиз Умид Рустамов грузиялик Давид Рибаконига қарши рингга кўтарилди. Бугун Умид фаолиятидаги тўртинчи жангини ўтказяпти. Уччала жангда ҳам ғалабага эришган. 

20:10. Турсунбоев Рой Мухлисни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Шу тариқа, иккинчи чарм қўлқоп устамиз ҳам муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. Бу Турсунбоевнинг проф боксдаги дебют жанги эди. 

20:06. Энди эса навбат Бекзод Турсунбоевга. У индонезиялик рақибига қарши рингга кўтарилган. 

20.02. Ҳозиргина дастурдан ўрин олган илк жанг якунланди. Унда ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов грузиялик Каха Аветисианига қарши рингга кўтарилди. Олти раундга мўлжалланган жанг узоқ давом этмади. Биринчи раунддаёқ Жамшид рақибини техник нокаутга учратди. Рефери Каха уч бор нокдаун ҳолатига тушиб қолганидан сўнг жангни тўхтатишдан ўзга чора топа олмади. 

19:59. Ассалому алайкум ҳурматли бокс мухлислари. "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган профессионал бокс оқшомидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. Бугунги кечада саккизта жанг гувоҳига айланишимиз мумкин бўлади.

Бугунги бокс оқшоми жуфтликлари:

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)

Умид Рустамов – Давид Рибакони (Грузия)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)

Бекзод Турсунбоев – Рой Мухлис (Индонезия)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 май 21:35:04
AlOk
Олим Назаров қанақа камар олди ким билса айтворсин.
   
05 май 22:07:15
Jamshid Kushbaev
Özimizda böla turip tvda qöyip berolmagach nima deyish mn qoyil ln, qattaga bemagir futbol obervottimi, unda futbol tvga balo bormi
   
05 май 21:40:39
Furqat
Futbolni òrniga boksni LIVE qòyish kerak edi sport.tvda
   
05 май 20:42:15
Мистер Джокер
Yozvolingani bulsaxam quyberadimi sport kanali malumot bervorilar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг