UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

06 янв 20:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Промоутер: "Шоҳжаҳон Эргашев биринчи ярим ўрта вазннинг энг зўри!"

Хабар берганимиздек, профессионал боксда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев шу йилнинг ўзидаёқ чемпионлик камари учун рингга кўтарилиши мумкин.

Айни пайтда Шоҳжаҳон ўзининг 17 январь куни АҚШда ўтказадиган жангига тайёргарлик кўрмоқда. Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита жорий 2020 йилда мижозининг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Жош Тейлор билан жангини ташкил этмоқчи. 

"Шахсан мен Эргашевни биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг энг яхши боксчиси деб тан оламан", - дея Sky Sports нашрига интервью берди Салита ҳамюртимиз ҳақида. - Шоҳжаҳон Kronk залида тажрибали мураббий Шугар Хилл қўл остида машғулот ўтказиб, яхшигина ўсишга эришди. Унинг маҳорати кундан-кунга ортиб боряпти. У ўтган йилнинг август ойида ажойиб жанг ўтказди. 17 январь кунги жангида эса уни янада кучли бўлганини кўрамиз. Унда нафақат нокаутбоп зарбаси, балки тезлиги ҳам бор. Эргашевнинг Жош Тейлорга қарши жанги мухлисларда катта қизиқиш уйғотади. Мен бу жангни ташкил қилиш учун бор имкониятимни ишга соламан".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 янв 17:46:58
Сурхон Барлос
Боксчи кучлииии лекин промоутери кучлимасдаа
   
07 янв 08:29:48
Jaloliddin Sanaev
Shoxjahonga omadlar
   
06 янв 22:46:33
.Sherzod.
Buni endi reytengni top 20 taligiga kirivchi bokschi bilan jang qilganida bilamiz
   
06 янв 21:55:42
Davlatov77
Iloyim bu shunchaki fikrligicha qolib ketmasin ish qilip
   
06 янв 20:58:58
CHELSEA2211
Köramiz kuzatamiz...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг