UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди 0 17:10Қорасув маҳалласида замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди 0 16:49Светлана Осипова институтда меҳмон бўлди 0 16:28Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга ўқилган ҳукмни қўллаб-қувватлади 0 16:07Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 15:46Мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифи маълум 0 15:25Ислам Махачев ва Арман Царукян жанг шартномасига имзо чекмаган 0 15:04Пойтахтимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессини ўтказишга тайёр 0 14:43Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади 0 14:22Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди 0 14:01Расман! UFC Шара Буллетнинг навбатдаги жангини тасдиқлади 0 13:40Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоевдан ёшлар учун унутилмас маҳорат сабоғи + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:19«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди 0 12:58Дерек Чисоранинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 12:37Оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги тақвими маълум бўлди 0

07 фев 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!

Бу ҳафтанинг асосий мавзуси Федор Емельяненко ва унинг фаолиятидаги сўнгги жанги бўлсада, боксни ҳам унутмаслик керак.

Эвандер Холифилд - Риддик Боу

Икки фантастик оғир вазнли спортчилар жисмоний қобилиятлари чўққисида ва мағлубиятсиз - бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Риддик Боу ва Эвандер Холифилд жуфтлиги фантастик баҳс олиб боришди. Риддик жисмоний жиҳатидан рақибидан ўзиб кетди ва ақлли ўйин режасини танлади, бунинг натижасида у ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Аммо жанг шу қадар ажойиб бўлиб бўлдики, промоутерларда ҳеч қандай имконият қолмади - улар яна иккита жанг ўтказишлари керак эди.


Тимоти Брэдли - Руслан Проводников

Камтаргина сибирлик йигит рингда шу қадар ёрқин зарбалар йўллардики, бу нафақат рақиби, балки Русланнинг ўзи учун ҳам зарарга ишларди. Тимоти Брэдли у қадар ҳам таниқли бўлмаган йигитга қарши жангни хотиржамлик билан бошлаганлиги учун тўқнашув Проводниковнинг асосий фойдасига айланди. Сибирлик Рокки машҳур америкаликни шундай калтакладики, кейин иккала боксчини касалхонага олиб боришга тўғри келди. 


Диего Корралес - Хосе Луис Кастильо

Диего Корралес ва Хосе Луис Кастильо ўртасидаги иккинчи баҳс профессионал бокснинг ҳақиқий дурдонасига айланди. Енгил вазн тоифасининг икки шавфқатсиз вакили бир-бирларини шу қадар хўрлашдики, баъзи мухлислар жанг пайтида йиғлаб юборишди. Яхши жангларга яраша, якун баҳсли тугади: ҳакамнинг шубҳали ҳаракатлари, капа билан боғлиқ ҳийла-найранглар ва ноўрин тортишиш мухлисларнинг шов-шувли баҳсларига туртки берди. Трилогияни ташкил қилиб бўлмади.


Жорж Форман - Рон Лайл

Муҳаммад Алига ютқазиб қўйган буюк Жорж Форман ўз ишончини қайтариш учун осон ғалабага муҳтож эди. Рақиб сифатида Рон Лайл танланди, аммо жанг Форман учун Катта Жорж режалаштирганидек осон кечмади. Лайл замонамизнинг энг зўр панчерларидан бири билан ажойиб жанг қилди ва супер юлдузга жуда кўп муаммо келтирди - ҳатто уни нокдаун ҳолатига туширди! Бироқ, Форманнинг ажойиб тажрибаси иш берди ва у бешинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди.


Майк Тайсон - Майкл Спинкс

Майк Тайсон киритилмаган бокс рейтингги йўқ. Машҳур америкалик шу қадар зўрки, унинг ҳар қандай жанги исталган рейтингга қўшилиши мумкин. Аммо Майкл Спинкс билан учрашув ҳали ҳам ажралиб туради. Ахир, кўпчилик Темир Майкни Спинкс тўхтата олади деб ўйларди. Бироқ, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди - Спинкс Тайсоннинг даҳшатли зарбалари қаршисида «мешок» каби, умуман қаршилик қила қила олмади.


Артуро Гатти - Микки Уорд

Бу баҳс бокснинг бутунлай бошқача тарафини кўрсатиб берди. Икки кучли боксчи бор-йўғи 13 ой ичида ўзаро учта ёрқин жанг ўтказганини ҳозир тасаввур қилиш мумкинми? Аммо Артуро Гатти ва Микки Уорд ҳар бир жангда катта зарар кўрган бўлсалар ҳам, ўзларига йиллик таътил беришмади. Ҳимоя йўқ, қочиш йўқ - шунчаки муросасиз тўқнашув. Афсуски, мухлислар хурсанд бўлишса ҳам, йигитлар соғлиғини рингда қолдириб кетишди.


Мэнни Пакьяо - Эрик Моралес

Ажойиб трилогия. Мэнни Пакьяо ва Эрик Моралес профессионал спортнинг безагига айланган 25 раундни рингда ўтказишди. Биринчи жангда Мэнни очколар ҳисобига кўра Моралесга ютқазди, аммо кейин у мексикаликдан реванш олди ва уни бирданига икки марта нокаутга учратди. Дарвоқеа, Моралес 2012 йилда нафақага чиққан, аммо Пакьяо спорт формасини ушлаб қолди ва яқинда қўлқопларини илиб қўйди. Бу йигитларнинг ажойиб зарбаларини соғиндингизми?


Жо Фрейзер - Муҳаммад Али

Муҳаммад Алини фақат зўр боксчи мағлуб этиши мумкин эди. Жо Фрейзер эса айнан шундай эди: 1971 йилда The Greatest ўзининг оташин чиқишларига қарамай, Фрейзерга ютқазди. Жо ҳақоратларни оғриқ билан қабул қилди, аммо рингда у мағрур афсонани жазолашга муваффақ бўлди. Муҳаммад жуда кўп тана зарбаларини ўтказиб юборди, тезлигини пасайтирди ва ўзининг ноёб тезлигидан фойдалана олмади. 15-раундда Али нокдаунга учради ва ҳакамлар қарорига кўра, ҳақли равишда жангда мағлуб бўлди.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг