UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0 15:37Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди 0 15:11БУМ! Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган Фрэнк Санчесни жангга чорлади! 0 14:42"Муносиб рақибсиз, ҳақиқий ғалаба йўқ". Кеттерол жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирди 0 14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

19 авг 10:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди

Россиялик собиқ UFC чемпиони Пётр Ян UFC 320 турнирининг co main-event жанги учун захира варианти сифатида қаралмоқда.

Аммо Яннинг ўзи грузиялик чемпион Мераб Двалишвили ҳамда америкалик даъвогар Кори Сэндхаген ўртасидаги жангни кафолатлаш истагида эмас. Ушбу чемпионлик жанги 4 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 

"Бу борада савол беришганида мен ўз жавобимни бергандим. Яъни, таклиф бўлса, уни қабул қилардим. Лекин таклиф бўлмади. Шу сабабдан жангни томоша қилиб, ундан роҳат оламан. Агар ҳозирги ҳолатдан келиб чиқилса, ҳа, мен чемпионлик жанги учун муносибман. Кўрамиз, чемпионлик жангидан кейин воқеалар қандай ривожланар экан. UFC`нинг ўз режалари ва "ўйинлари" бор. Менежерларим билан маслаҳатлашамиз, жанг қилишим керак бўлса, уришавераман", – деди Ян.

Маълумот учун, шу йилнинг июль ойида Пётр Ян кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритганди. Ўшанда у америкалик Маркуса Макгини очколар ҳисобига кўра таслим этган эди. Айни пайтда россиялик аралаш яккакураш устаси дивизион рейтингининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг