UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

30 июл 07:17
Янгиликлар

Бошқалар

ҚАБУЛ-2019: ижодий имтиҳонлар қандай ўтмоқда?

Шу кунларда юртимиздаги бир қатор олий ўқув юртларида бўлгани каби Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам абитуриентлар 2019-2020 ўқув йили учун ижодий имтиҳонларни топширмоқда.

Ўтган йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг айрим йўналишлари учун қабул жараёнида тест шаклидан бутунлай воз кечилди. Жумладан, спорт фаолияти ҳамда мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт йўналишида кириш имтиҳонлари махсус жисмоний тайёргарлик бўйича бўлиб ўтмоқда. Университетнинг Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти кафедрасида ҳам бу жараён фаол тарзда олиб борилаётир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сув спорти ва эшкак эшиш турлари ёзги Олимпия ўйинларида енгил атлетикадан кейин энг кўп медаллар ўйналадиган йўналиш ҳисобланади. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур йўналишларни янада кенг оммалаштириш ва соҳага малакали мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Уларни эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети тарбиялаб беради. Ўз навбатида кафедра ўқитувчи-мураббийлари имтиҳонлар жараёнида энг кучли ва муносиб номзодларни талабаликка қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.

photo5330165504121351410.jpg

- Жорий йилги қабул жараёнида эшкак эшиш турлари йўналишига 45та номзод ҳужжат топширди, - деди университетнинг Сув спорти ва эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири Хайрулла Матназаров. – Шулардан тўрттаси имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинишди. Улар нафақат республикамиз, балки халқаро майдонларда юксак натижалар қайд этаётган спортчилардир. Ижодий имтиҳонларни учта босқичда ўтказамиз. Илк босқичда абитуриентлар сувда эшкак эшиш борасида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинганлардан ташқари қолган номзодлар орасида ҳам анчагина маҳоратли спортчилар борлиги кўзга ташланди. Иккинчи босқичда умумий жисмоний тайёргарлик, ниҳоят учинчи босқичда сузиш бўйича имтиҳонлар бўлади.

Маълумки, сув спорти ва эшкак эшиш турлари Олимпия ўйинларида энг кўп медаль ўйналадиган йўналишлардан бири ҳисобланади. Қувонарлиси, йилдан йилга мазкур йўналишга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг савияси ортиб бормоқда. Бу эса соҳага энг муносиб номзодларни саралаб олиш имконини беради. Ҳозир университетимизда эшкак эшиш турлари бўйича 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Шаҳбоз Холмирзаев, шунингдек Осиё ўйинлари совриндорлари Сардор Тўлқинхўжаев, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова каби ўнга яқин Ўзбекистон терма жамоасига аъзо спортчилар таҳсил олишмоқда. Ўйлайманки, жорий йилги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, талаба деган номга сазовор бўладиган юртдошларимиз орасидан ҳам ана шундай чемпионлар етишиб чиқади.

 photo5330332483859885035.jpg

 Хўш, ижодий имтиҳонлар холислик ва шаффофлик мезонлари асосида ўтмоқдами? Ота-оналар ва абитуриентлар томонидан имтиҳон жараёнларининг боришига нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлмаяптими? Ушбу ҳолатни назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев шахсан имтиҳонлар бўлаётган ҳар бир масканга бориб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

- Биз Сирдарё вилояти Ширин шаҳридан келдик, - деди биз билан суҳбат чоғида Озода Эгамбердиева. – Ўғлим Шаҳзоджон Дилшодов эшкак эшиш йўналишига ҳужжат топширди. Ушбу спорт тури билан беш йилдан бери шуғулланиб келади. Шаҳзоджон бир қатор мусобақалар совриндори бўлган. Бизнинг Ширин шаҳрида ҳам эшкак эшиш спорт турига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ шаҳримиздан ака-ука Шаҳбоз ва Аббос Абдужабборов, Руслан Наврузалиев, Луиза Исломова каби чемпионлар етишиб чиқишган. Умид қиламанки, ўғлим ҳам улар сафидан жой олади. Имтиҳонларга келсак, ҳаммаси ҳаққоний ва адолатли ўтмоқда. Истагим, муносиблар талабалик бахтига мушарраф бўлсин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг