UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

23 апр 10:40
Янгиликлар

Теннис

Қарши “Фьючерс”. Етти нафар теннисчимиз асосий тўрда

Бугун Қарши шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида етти нафар ҳамюртимиз - Нигина Абдураимова, Оқгул Омонмуродова, Албина Хабибулина, Севил Йўлдошева, Ясмина Каримжонова, Шахноза Хотамова ва Камола Умарова ўз имкониятини синовдан ўтказади. 

Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида сербиялик Йованна Якшич ҳаракат қилади. Россиялик Ксения Ликина иккинчи рақам остида ҳаракат қилади. Ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова тўртинчи, Оқгул Омонмуродова эса саккизинчи ракетка сифатида қайд этилган. 

Қуръа натижасига кўра Абдураимова илк даврада россиялик Маргарита Лазаревага, Омонмуродова қирғизистонлик Ксения Палкинага, Хабибулина Ликинага, Умарова ҳиндистонлик Пранжала Ядлапаллига, Хотамова россиялик Ольга Дорошинага, Кариможонова яна бир рус теннисчиси Полина Голубовскаяга, Йўлдошева эса россиялик Ангелина Габуевага қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг