UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

23 ноя 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қатардаги UFC турнири бонус соҳиблари маълум

Кеча тунда Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 265 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Оқшомнинг асосий жангида Дэн Хукерни иккинчи раундда қўл учбурчаги билан бўғиб қўйган Арман Царукян кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 минг долларлик мукофот пулига лойиқ кўрилди. 

Икки кунлик огоҳлантириш билан Шамил Газиевга жанг ўтказиб, биринчи раунддаёқ Баҳрайн вакилини нокаутга учратган Вальдо Кортес-Акоста ҳам турнир бонусисиз қолмади. Оғир вазндаги Вальдо уч ҳафта аввал Анте Делияни ҳам нокаутга эвазига мағлуб этганди. 

Лига раҳбарияти томонидан эътироф этилган яна бир нокаутнинг муаллифи ташкилотнинг британиялик дебютанти Люк Райли бўлди. У иккинчи раунднинг 30-сониясида австриялик Богдан Градни мағлуб этди. Тўртинчи бонус эса япониялик Киоджи Хоригучига насиб этди. Кунчиқар юрт вакили тўққиз йиллик танаффусдан сўнг ташкилотга қайтди ва учинчи раундда россиялик Тагир Уланбековни бўғиш усулида мағлубиятга учратди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг