UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0

24 июл 00:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қайғули хабар: Россиялик боксчи нокаутдан сўнг вафот этди + ВИДЕО

Россиялик 28 ёшли боксчи Максим Дадашев АҚШда ўтказган жангида олинган жароҳат сабаб вафот этди.

"Максим вафот этди. Унинг юраги дош бермади", - деди Дадашевнинг жамоаси аъзоларидан бири. 

20 июль куни Дадашев Оксон-Хиллда Сабриэль Матиасга қарши жанг қилганди. Россиялик боксчи жанг давомида ташаббусни рақибига бериб қўйди. Сўнгги раундларга келиб эса бир неча маротаба оғир зарбаларни ўтказиб юборди. 11-раунддан сўнг Максимнинг жамоаси жангни тўхтатди. Жангдан сўнг боксчининг соғлиғи оғирлашди ва у шифохонага олиб кетилди. Кейин эса у тезкорлик билан операция қилинди. Сўнгра сунъий комага тушди. Аввалроқ, унинг ҳаётга қайта олиши ҳақида айтилганди. Бироқ, шифокорлар Дадашевнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Бугун у бу дунёни тарк этди.

Дадашев проф боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида (11 нокаут) рақибларини мағлуб этганди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 июл 00:30:49
Бахтиёр Чориев
Жалко. Биз севиб томоша киладиган боксда баъзида мана шундай мудхиш ходисалар булиб туради. Максимни якинларига сабр
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг