UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

10 май 11:28
Янгиликлар

Дзюдо

Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026. Бугун уч нафар оғир вазнли дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етади.

Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирининг учинчи куни эркаклар ўртасида -90, -100, +100 кг, аёлларда эса -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Терма жамоамиз аъзоларидан Дурдона Низомиддинова, Рамазон Аллаберганов ва Тўлқин Турдиев мусобақа медаллари ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли очколар учун татамига чиқади. 

Икки кунлик баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақанинг биринчи куни Абдураҳим Нутфуллоев (-66 кг) олтин, Анваржон Иброҳимов (-66 кг) эса бронза медалини терма жамоамизга тақдим этганди. 

Биздан юқорида турган Россия, Қозоғистон ва Нидерландия терма жамоалари ҳисобида ҳам бир нафардан чемпион бор, фақат кумуш ҳамда бронза медаллар сони бўйича улар биздан тепада жойлашган.

Бугунги саралаш беллашувлари соат 11:30да бошланади. Дзюдочиларимизга ғалаба ва омад ёр бўлсин!


Дзюдочиларимзнинг илк давра беллашувлари:

+78 кг: Дурдона Низомиддинова — Жованна Сантос (Бразилия)

-90 кг: Рамазон Аллабердиев — Эниел Кэроли (Франция)

-100 кг: Тўлқин Турдиев — Никола Павловски (Македония)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг