UZ

Сўнгги янгиликлар

12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0

10 июн 15:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозларимизнинг машғулот жараёнлари ва мураббий фикри ВИДЕО

Ўзбекистонлик қиличбозлар Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдалар.


Биз спортчиларимизнинг машғулот жараёнларига ташриф буюрдик. Шунингдек, рапира бўйича терма жамоамиз катта мураббийи Ирина Васильеванинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда қиличбозларимиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдалар. Гонконгда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларни Республика чемпионатида аниқлаб олдик. Ҳозирда терма жамоамиз Россияда йиғин ўтказмоқда. У ердаги Олимпия базасида Россия терма жамоаси билан бирга машғулотлар ўтказмоқдалар. У ерда Олимпиада чемпионлари билан бирга шуғулланмоқдалар. Кеча шунингдек йиғинга Австрия терма жамоаси қиличбозлари ҳам қўшилдилар.

Якшанба куни жамоа Тошкентга келади ва эртасига Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Гонконгга учиб кетади.

Тахминлар? Медалга умид қилмоқдамиз. Лекин, олдиндан башорат қилмаймиз. Осиё чемпионати учун ишлаб чиқилган барча режалар амалга оширилди. Қониқарли натижалар кутамиз.

Осиё чемпионатида турли мамлакатлардан 80 дан ортиқ спортчи иштирок этади. У ерга Осиёнинг кучли қиличбозлари ташриф буюрадилар.

Ўзбекистондан умумий ҳисобда 11 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Улар Республикамизнинг энг яхши қиличбозлари ҳисобланадилар", - дейди мураббий Ирина Анатольевна.

Видеони томоша қилиш (TAS-IX) > > > http://mytube.uz/tracks/544143.htm

YouTube'да кўриш


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг