UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0

10 авг 19:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Иорданиядаги мусобақада тўртта медалдан учтаси Ўзбекистонда!

Теглар :  Қиличбозлик
Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё кадет цикли доирасидаги навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.

Бу сафарги мусобақада қитъамизнинг тўртта мамлакатидан 24 нафар спортчи иштирок этди. Унда ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, сабля бўйича беллашувларда иштирок этган тўрт нафар спортчимизнинг уч нафари совриндорлар қаторидан жой олди.

Чорак финал доирасида кечган баҳсларда Шерзод Мамутов БАА вакилини, Жалолиддин Душамбоев қувайтлик рақибини, Бобур Расулов иорданиялик спортчини мағлубиятга учратишди. Ярим финалдаги "ўзбек дербиси"да Жалолиддин Душамбоев Шерзод Мамутовни мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Бобур Расулов эса қувайтлик Муҳаммад Алфадҳлига имкониятни бой берди. Олтин медаль учун кечган баҳсда Қувайт терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Алфадҳли Жалолиддин Душамбоевни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Иорданиядаги Осиё кадет цикли мусобақасида Жалолиддин Душамбоев кумуш, Шерзод Мамутов ва Бобур Расуловлар бронза медалини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган Осиё кадет цикли баҳсларида спортчиларимиз Пазил Генжабаев олтин, Шерзод Мамутов эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг