UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Хамзат Чимаев Москвада жанг қилади! Рақиб ҳам аниқ (ПОСТЕР) 0 17:15Ўзбекистонда UFC турнири ўтказилса, марказий жангда қайси ҳамюртимиз иштирок этиши маълум 0 16:33"Бунёдкор"да пул йўқ: Тошкент клуби Навоийга бора олмайди 0 15:50Мирафзал Ахтамовнинг PFL Лигасидаги кейинги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:07Баскетболчи қизларимиз Осиё ўйинларидаги рақибларини билиб олди 0 14:27Жон Жонс Федор Емельяненкони мағлуб этган бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:50Мурод Алиев "Пахтакор" билан ўйинда кўтарилган баннер ҳақида: "Шу ерда раҳбар бўлиб нотўғри иш қилаётган жойимиз йўқ" 0 13:17Расман! Лазизбек Мулложоновнинг проф боксдаги кейинги жанги тасдиқланди. У Жалоловнинг собиқ рақиби билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:49Қозоғистон дзюдо терма жамоаси Осиё ўйинлари учун таркибини эълон қилди 0 12:24Ислам Махачев: "Конор Макгрегордан кўнглим қоляпти" 0 11:55ФИФА Аргентина терма жамоасига нисбатан учта банд бўйича суриштирув бошлади 0 11:17Пойтахтимизда 600 нафардан зиёд таэквондо усталарини бир нуқтада бирлаштирган "Tashkent Summer Camp-2026" йиғини ўтказилмоқда 0 10:43UFC 330 турнири яна бир жангини йўқотди 0 10:06Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингидан жой олди 0 09:34Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат сабабли камида бир ой майдонга тушмайди 0

23 янв 18:07
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунлари: статистика ва қизиқарли фактлар

Теглар :  Қиличбозлик
15-20 январ кунлари “Пахтакор” ихтисослаштирилган қиличбозлик мажмуасида кадетлар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда 2002-йил ва ундан кейин туғилган спортчилар қатнашишди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг 11 вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари иштирок этди. Анъанага кўра мусобақа 3 турда бўлиб ўтди (шпага, рапира ва сабля). Баҳслар яккалик ва жамоавий шаклда ўтказилди. Ўзбекистон чемпионати хозирги FIE қоидаларига биноан ўтказилди. Турнир давомида 12 та медаллар тўплами ўз эгаларига топширилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан сўнг шпага йўналиши бўйича спортчилар ўз чиқишларини бошладилар. Якка бахслар якунига қараб, Тошкент, Андижон ва Бухоролик спортчилар юқори натижаларга эришганларини кўришимиз мумкин. Бу вилоятлар вакиллари жамоавий бахсларда ҳам яхши натижа кўрсатишди, аммо қизлар ўртасида жамоавий олтин медалларга Навоий вилояти вакиллари эга чиқишди.

Сўнг рапирачилар ўз баҳсларини бошлашди. Совринли ўринларни Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари эгаллашди. Жамоавий бахсларда эса, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент шаҳри спортчилари барча совринларни эгаллашди.



Мусобақа сабля бўйича бахслар билан ўз якунига етди. Барча совринлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри вакиллари томонидан эгалланди. Жамоавий баҳсларда юқорида келтирилган вилоятлардан ташқари Жиззах вилоятидан келган спортчилар бронза медалларига эга бўлишди.

Умумжамоавий хисобда 14 та медал билан 1-ўринни Андижон вилояти эгаллади. 2-ўринни 11 та медал билан Тошкент шаҳри эгаллади. Кучли учликни Қорақалпоғистон Республикаси ёпади.

Тўлиқ жадвал қуйидаги кўринишда:



Мусобақа давомида мураббийлар штаби иқтидорли спортчиларни Ўзбекистон Миллий терма жамоасига жалб қилиш мақсадида кузатиб боришди.



Бу қизиқ:


-Иштирокчиларнинг умумий сони – 289 киши.

-Мусобақанинг энг ёш спортчиси 2007-йилда туғилган.

-Ўзбекистон Чемпионатлари тарихида илк бор Жиззах вилояти вакиллари медалларни қўлга киритишди.


Иштирокчилар қандай фикрда?

Дайибекова Зайнаб (Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони, Қорақалпоғистон Республикаси)

- Чемпионат юқори савияда ўтказилди. Мусобақа давомида жамоадошларим ва мен мураббийларимизни ишончларини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилдик. Мен қизлар ўртасида ҳам якка, ҳам жамоавий бахсларда 1-ўринни эгалладим. Барчаси мен режа қилганимдек бўлди. Якка бахсларда ўзимнинг жамоадошларимга қарши чиқиш жуда қийин бўлди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти вакилларига қарши чиқиш қийин.

Душамбоев Жалолиддин (Кадетлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби, Тошкент вилояти)

- Мен жамоавий ва якка бахсларда 2-ўринни эгалладим. Якка бахсларда Шерзод Мамутовга ютқазганим жуда аянчли бўлди, чунки орамиздаги фарқ 1 очко эди. Бу рақибга қарши чиқиш қийин бўлди мен учун. Мен бир нечта техник хатоликларга йўл қўйдим. Мен ўз устимда ишлашни давом эттираман, ва кейинг мусобақаларда албатта 1-ўринни эгаллайман.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг