17 июн 12:46
Янгиликлар
Қиличбозлик
Қиличбозлик. Осиё чемпионати. Учинчи кунги натижалар
Бугун Гонконгда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунида икки нафар спортчимиз иштирок этди.
Сабля баҳсларида иштирок этган спортчимиз Евгений Коновалов асосий давра ўйинларига йўлланма ололмади.
Шпага бўйича жангларда иштирок этган Малика Ҳакимова илк даврада ҳиндистонлик Серат Сингҳни 14:13 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи даврадаги тўқнашувда эса хитойлик Инжеонг Чоига қарши жанг қилган вакиламиз 9:15 ҳисобида ютқазди.
Ҳавола :
Манба : fencing.uz
Фикрлар