19 июн 16:24
Янгиликлар
Қиличбозлик
Қиличбозлик. Зайнаб Дайибекова Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди!
Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасидаги сабля йўналишида кечган баҳсларда Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.
Плей-офф босқичида иккинчи сараланган спортчи сифатида ҳаракат қилган Дайибекова саралашда Вьетнам, Хитой, Австралия вакилларини, ярим финалда ҳиндистонлик Бхавани Чадалавадани, финалда эса уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.
Бу қорақалпоғистонлик спортчининг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар