16 май 11:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қирғизистонда MMA жангчиси фожеали тарзда вафот этди
Аралаш якка кураш устаси Медет Жееналиев Иссиқкўлда кичик ёшдаги қизни қутқараётган пайтда чўкиб кетди.
Фожеа чоршанба куни содир бўлган.
Мактаб ўқувчиси кўлдаги кучли тўлқинлар туфайли чўкиб кета бошлаган. Жееналиев ва унинг ҳамкасби қутқарувга шошилишган ва қизчани қутқаришган, аммо спортчи сувдан чиқа олмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Sputnik.kg агентлигига ғаввослар жасадни топиб, ўликхонага топширганини маълум қилди. Жееналиев 30 ёшда эди. У ММАдаги фаолияти давомида 4 та жанг ўтказиб, иккитадан ғалаба ва мағлубият қайд этганди.

Ҳавола :
Манба : sputnik.kg
Фикрлар