UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Қайта тайинланган вазир иштирокидаги йиғилишда устувор вазифалар белгилаб олинди 0 07:12Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 4 та вазнда ғолиблар аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:10Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради 0 18:47Доғистон - Ирландия! Хабиб ва Конор PFL'да ўзаро тўқнаш келишадими? 0 18:24Усик Фьюри билан жанг ҳақида: "Бир ой қолди" 0 18:01Йўғе?! Жейк Пол акаси Логан билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 17:39"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади? 0 17:17UFC 309 турнирида жанг қилган юлдузлар қанча муддатга тиббий дисквалификация олгани маълум 0 16:54Пол Тайсон билан жангда 90 миллион ишлаб олгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди 0 16:25Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг илк кунги саралаш баҳсларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:04Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?! 0 15:43IBF'нинг янгиланган рейтингида бир нафар боксчимиз қолди 0 15:22"Мераб Умар билан жангдан қочмоқда" - Петр Ян 0 15:01Ҳумоюн Султонов Калабурагида 1/4 финалга чиқди 0 14:40Клопп фаолиятини умуман кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин 0

19 окт 21:11
Янгиликлар

Қизиқарли!, Баскетбол

Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб

Биз Olamsport.com сайти ўқувчилари учун биринчи марта Миллий баскетбол ассосиациясининг 78-мавсумининг катта превьюсини тайёрладик.

Келаси мавсумда бизни нималар кутмоқда? 

Сабаб 1 

“Denver Naggets” ўз чемпионлигини ҳимоя қила оладими?

Ўтган мавсумда Denver ўз тарихида илк маротаба NBA чемпионига айланганди. Мунтазам мавсумда тўтринчи ўринни эгаллаган бўлишига қарамай, жамоа плей-офф босқичида ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди ва узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Naggets сафидаги энг ёрқин ўйинчи сербиялик Никола Йокич ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, у финалнинг энг яхши баскетболчиси ҳам бўлди. Хўш, ушбу клуб чемпионлигини ҳимоя қила оладими? NBA'да буни олдиндан башорат қилиш жуда қийин. Аммо айнан Денверда энг яхши жамоа, асосий юлдуз ҳамда Швейцария соати механизмидек силлиқ ва узлуксиз ишлай оладиган жамоа бор.


Сабаб 2

Юлдузли дует: Яннис/Лиллард 

Футбол мухлислари ёзнинг трансфер янгиликларини кузатиб боришар экан, NBA ҳар куни Дамиан Лилларднинг Портленддан Майамига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларни муҳокама қилади. Жаннис ва Лиллард дуети барча рақиблар учун ажойиб қурол. Ҳар иккиси ҳам ҳимояда яхши ўйнайди ҳамда жамоа аъзолари билан муносабати аъло даражада. Жаннис Антетокоунмпо жамоани тарк этмоқчи эди, чунки клуб унга хоҳалаган баскетболчиларини харид қилиб бермади, бироқ муаммо ҳал этилди. Милуоки янги мавсум фаворитларидан бири. 


Сабаб 3 

Бостон ва Ко 

“Бостон” баскетболнинг “Пахтакор”и бўлиб, NBA чемпионликлари бўйича “Лейкерс” билан биринчи ўринни эгаллаб турибди (17 марта). Ўтган мавсумда “Бостон” иккинчи ўринни эгаллади ва “яшиллар” плей-оффга фаворит сифатида йўл олди, аммо Шарқий конференция ярим финалида “Бостон” кутилмаганда “Майами”га мағлуб бўлди. Жорий мавсумда бостонликлар йўқотилган чемпиионликни қайтариб олишга шаҳд қилгани аниқ. Жамоани ёш ва истиқболли мутахассис Жо Маззула бошқаради. Клубга чемпионлик учун курашда Жейсон Татум, шунингдек, энг катта шартномага эга бўлган Жейлен Браун  ёрдам бериши кутилмоқда.  


Сабаб 4 

NBA келажаги – Виктор Вембаняма 

Ҳар мавсум олдидан NBA энг яхши ёш баскетболчиларни кашф қилади. Бу йил Виктор Вембаняма ана шулардан бири бўлди. У аллақачон янги Майкл Жордан сифатида кўрилмоқда. Сан-Антониода ёш басккетболчиларнинг қандай ишлаши ва ривожланиши бўйича тажрибали мураббий Грегг Попович ишлайди. Вембаняма юлдузга айланиб кетадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. 


Сабаб 5 

“Филадельфия”ни нима кутмоқда: муваффақиятсизлик ёки муваффақият? 

“Филадельфия” кўпинча ҳал қилувчи баҳсларда муваффақиятсизликка учраган кучли жамоа бўлиб танилган. Жеймс Харден бош директор Дениел Мори билан жанжаллашиб қолганидан кейин савол туғилди: Харден қоладими ёки кетадими? Унинг келажаги қандай бўлишидан қатъий назар жамоа, албатта, охирги мавсумда MVP Жоел Эмбиидга эга бўлади. Бироқ, энди клубни янги мураббий Ник Нурс бошқаради. Айнан унинг раҳбарлиги остида “Торонто” сенсацион тарзда 2019 йил чемпионликни қўлга киритганди. Агар Харден жамоада қолса, мухлислар ундан кўпроқ нарса кутади. 


Сабаб 6 

Қирол Жеймс 

Баскетбол қироли ҳозир Майкл Жордан эмас, балки Леброн Жеймсдир. У бир қанча рекордларни янгилади ва ўтган мавсумда у Карим Абдул-Жабборнинг NBA’даги мунтазам лигадаги очко тўплаш бўйича узоқ йиллик рекордни ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Ушбу рекорд 39 йилдан бери давом этиб келаётганди. Леброн Жеймс бизнинг Жасур Ҳасанов. Ёшига қарамай, ҳамон ўз спорт формасини ушлаб турибди. Ўтган мавсум ҳеч ким кутмаганада у “Лейкерс”ни Ғарбий конференция финалга қадар олиб чиқди. Ижтимоий тармоқдаги материалларга қарганда, Жеймс бу мавсум мураббийлик қилади. 


Сабаб 7 

Қизиқарли, бироқ хавфли “Феникс” лойиҳаси

“Феникс” бу мавсумда бир нечта қизиқарли трансферларни амалга оширди. Вашингтонда жамоанинг асосий юлдузи Бредли Бил, шунингдек, қуйи савиядаги 7 нафар футболчи майдонга тушди. “Феникс” плей-оффнинг ҳал қилувчи босқичига чиқа олди, чунки жамоада ажойиб трио мавжуд: Девин Букер, Кевин Дюрант, Бредли Бил. Бироқ, улар бутун мавсум шундай давом эта оладими? Кимдир жароҳат олса, нима бўлади? Бу жараён бошқа ўйинчиларга ҳам боғлиқ. Бунинг учун Юсуф Журкич, Юта Ватанабе, Грейсон Аллен, Жош Окогие, Бол Бол, Дрюв Эубанксларнинг барчаси клубга бирдек ёрдам бериши зарур. 


Сабаб 8 

Жимми Бутер ва унинг “Майами”си 

“Майами” ўтган мавсумда барча фаворитлар ажралиб тура олмади. Аммо айнан улар “Милуоки”ни “Нью Йорк Никс” билан плей-оффда мағлуб этди ҳамда чемпионлик учун асосий даъвогар “Бостон”ни ҳам таслим этишга эришганди. Фақат финалда “Денвер” уларни тўхататиб қолди. Албатта, Жимми Батлер ва унинг “Майами”си қолганлардан ажралиб туради. Батлер жамоаси янги мавсумда фақат ғалаба учун курашишини бир неча бор таъкидлаб ўтди. “Майами”га тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона нарса – унинг захира ўрнидиғи ва Жиммининг ўзи мавсумни тўлиқ ўтказа олмаслиги бўлиши мумкин. 


Сабаб 9 

Энг яхши қўриқчилар жанг: Бам Адебайо, Брук Лопес ёки Жарен Жексон-кичик  

Ўтган мавсумда “Мемфис” аъзоси Ларен Жексон кичик жаноб “Лок” мукофотини қўлга киритди. Унинг жамоаси ҳақиқатан ҳам ҳимояда ишончли ўйнади, лекин баъзида қўпол хатоларга йўл қўйиб, кўп қоидабузарликлар ҳам содир этди. Айнан “Мемфис” клуби фол ишлатиш бўйича етакчи бўлди. “Милуоки” аъзоси Брук Лопес узоқ вақтдан бери “энг яхши ҳимоячи” унвонига даъвогар бўлиб келмоқда. Ягона муаммо шундаки, унинг жамоаси у қадар кучли эмас. Майамилик Бам Адебайо аксарият ҳимоячилардан фарқли ўлароқ, барқарор ўйин намойиш этади. 


Сабаб 10 

Кучли “Оклахома” жамоаси

Ушбу жамоа одатдагидек ёш баскетболчиларга таянади. “Оклахома” ўзимизнинг “Олимпик” ва “Сурхон”га ўхшаш. Улар катта бюджетга эга эмас ва бу мавсумда ҳач қандай шартномалар тузмаган. Аммо клуб ёшлар билан яхши ишлайди. “Оклахома”нинг етакчиси Шай Гилжес-Александр бутун лигада очко жамғариш бўйича тўртинчи, тўпни олиб қўйишда ҳам тўртинчи ўринда. Бу жамоа кўпчилик учун “бош оғриқ” бўлиши кутилмоқда. 


Сабаб 11 

Дончич бир ўзи “Даллас”ни торта оладими? 

Словениялик спортчи узоқ вақтдан буён жамоасининг етакчиси саналади. Уни анча вақтдан бери бошқа бир клуб афсонаси Дирк Новитски билан солиштиришади. “Даллас” ёрқин ўйин кўрсатяпти, лекин улар плей-оффга чиқа олгани йўқ. Кайви Ирвинг ўтган мавсумда Дончичга ёрдам бериш учун келганди. Бунинг учун далласликлар 3 та баскетболчисидан воз кечганди. Бироқ, ушбу қарор ўзини оқламади. Мавсум олди ўйинларда Дончич ёлғиз ўзи кўплаб очколар олди. Бу ҳолат ташвишли, чунки жамоавий ўйин бўлмаса, бари бефойда. 


Яна эътибор қаратишга арзийдиган 10 та жиҳат: 

1) Стеф Карри «Голден Стейт» - у ёшига қарамай Леброн Жеймснинг йўлидан юра оладими? 

2) Скут Хендерсон «Портленд» - "Йил янгилиги" мукофоти учун Виктор Вамбаньямега асосий рақобатчи бўлиши кутилмоқда

3) Домантас Сабонис «Сакраменто» - У жамоасини янги даражага олиб чиқишга ёрдам бера олармикин? 

4) Кавай Ленард «Лос-Анджелес Клипперс» - юлдуз қария мавсумни жароҳатларсиз ўтказа олармикин? 

5) Рассел Уэстбрук «Лос-Анджелес Клипперс» - ажойиб атлетизмга эга баскетболчи фаолиятини юқори даражага олиб чиқа оладими? 

6) Остин Ривз «Лос-Анджелес Лейкерс» - агар Жеймс ёки Энтони Дэвис жароҳат олса у жамоаси етакчилигини қўлга ола биладими? 

7) Деннис Шредер «Торонто» - Шредер Германия билан жаҳон чемпиони бўлганидан сўнг Канада клубида ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олармикин? 

8) Энтони Эдвардс «Миннесота» - у Карл Энтони Таунс билан бирга янги куч бўлиб, жамоасини плей-офф сари етаклай оладими? 

9) Зак Лавин «Чикаго» - у «Чикаго»да қайта қуриш даври кетаётган пайтда жамоасининг асосий ўйинчиси бўла оладими? 

10) Эван Фурнье «Нью-Йорк Никс» - франциялик баскетболчи биринчи бешликдаги ўрнини қайтиб олармикин? 


Olamsport.com талқини бўйича келаси мавсум фаворитлари: 

1. Денвер 

2. Милуоки 

3. Бостон

4. Феникс 

5. Филадельфия 

6. Майами

7. Лос-Анжелес Лейкерс 

8. Мемфис 

Хўш, сизнинг тахминингиз қандай?


Муаллиф: Евдоким Раимов 

Рус тилидан Хабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг