UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда 0 17:29Америкалик UFC жангчиси: "Евлоев камар учун жанг қилиши керак. Бу сиёсий ўйинлар" 0 17:07"Уни нокаут қилишдан хурсанд бўламан". Жастин Гэтжи Топурияга қарши жанг ҳақида гапирди 0 16:54Алмабаевнинг мураббийи Темиров билан жанг бекор бўлганига муносабат билдирди 0 16:43Мураббий Рамазон Темировнинг жанги бекор бўлганини тасдиқлади 0 16:41Яна тўрт ёш дзюдочимиз Kocaeli European Judo Hopes турнирида шоҳсупага кўтарилди 0 16:35Рамазон Темировнинг Алмабаевга қарши жанги бекор бўлдими? 0 16:16U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди 0 15:55"Дивизиондаги энг енгил жанглардан бири". Илия Топурия — кейинги рақиби ҳақида гапирди 0 15:33Уимблдон 1/4 финалига чиққан Анисимова Топ-10`таликда дебют қилади 0 15:12Царукян UFC 319 олдидан Чимаевнинг машғулот лагерига қўшилди (ФОТО) 0 14:51Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади" 0 14:30Жиу-житсу юлдузи Маркус "Бучеча" UFC`да дебют қилади 0 14:09Шахматчиларимиз FIDE аёлар Жаҳон кубогидаги иштироклари муваффақиятли бошлашди 0 13:4818 ёшли Мирра Андреева фаолиятида ик бор Уимблдон 1/4 финалига чиқди 0

07 фев 18:00
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Қишки Олимпиадага борадиган ўзбекистонлик спортчи билан ИНТЕРВЬЮ

Теглар :  Комил Тўхтаев
Хабарингиз бор, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари старт олади.


Мазкур спорт анжуманида Ўзбекистон шарафини икки  нафар спортчи ҳимоя қилади. Улардан бири тоғ чанғиси баҳларида қатнашадиган Комил Тўхтаевдир. 

Биз Пхёнчханга жўнаб кетиш олдидан олдидан спортчи билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

-Комил, Олимпиадада қатнашиш бахтига муяссар бўлаётганингиз билан муборакбод этамиз. 

-Катта раҳмат. Мана шундай муҳим мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш бахти насиб қилаётганидан жуда хурсандман. Очиғини айтсам, жуда ҳаяжонланяпман.  Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламан.

-Мазкур ўйинларда қатнашиш ҳуқуқини қайси мусобақада қўлга киритгансиз?

-Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўладиган Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини Италияда ўтказилган халқаро турнирда қўлга киритганман. Айнан ўша турнир менга Олимпия лицензиясини тақдим қилганди.


-Тоғ чанғиси билан қачон шуғулланишни бошлагансиз?

-Отам тоғ чанғиси бўйича Собиқ Иттифоқ спорт устаси бўлганлар. Икки ёшимдан бери чанғи нималигини биламан. 12 ёшимда эса профессионал тарзда машғулотлар ўтказишни бошлаганман.


-Айни пайтда қайси мураббий қўл остида машғулотларда иштирок этяпсиз?

 -Бугунги кунда Иван Вакуленко қўл остида шуғулланяпман. Олимпиадага айнан ушбу мураббий қўл остида тайёргарлик кўрдим. 


-Пхёнчхан Олимпиадасига тайёргарлик жараёни қандай бўлди?

-Дастлаб, жисмоний тайёргарлик устида ишладик. Кейин эса октябрь ойида қорли худудга йўл олдик. У ерда франциялик мураббий қўл остида машғулотлар ўтказдим. Сўнгра, спортчиларнинг халқаро лагерига бориб, бир ой шуғулландим. У ерда Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатлардан ҳам спортчилар бор эди. Бирга машғулотлар ўтказдик. Орада Италия, Хитой мамлакатларида ўтган мусобақаларда қатнашдик. 22-24 январь кунлари Қирғизистонда ўтган халқаро “Orlovka Cup” мусобақасида иштирок этдим ва совриндор бўлдим. Айни пайтда эса яна жисмоний тайёргарлик устида иш олиб боряпман. 



- Яқинлашиб келаётган Олимпиадада тоғ чанғисининг икки ҳил йўналишида иштирок этасиз. Сиз учун севимли бўлган йўналиш қайси?

-Тўғри айтдингиз. Жанубий Кореядаги Олимпия ўйинларида икки ҳил йўналишда стартга чиқаман. Слалом ва гигант слаломда. Бу йил гигант слалом йўналишида яхши натижалар қайд эта оляпман. Умид қиламанки, шу йўналишда муносиб иштирок эта оламан.


-Олимпия ўтказиладиган мамлакат - Жанубий Кореянинг трассалари билан танишмисиз? Ўрганиб чиқдингизми?

-Ха, икки йил олдин ўтган Осиё чемпионатида у ерда бўлганман. Ўшанда Кореядаги шароитни кўргандим. Демак, у ерда муҳит қандай бўлишини ҳис қилиб турибман. Баҳсларда бор имкониятимни ишга солиб, энг яхши натижамни қайд этмоқчиман. 



-Ўзбекистонда спортнинг ушбу тури билан шуғулланаётган ёшларимиз кўпми?

-Албатта. Бизда иқтидорли спортчилар кўп. Улар мусобақаларда яхши иштирок эта оладилар. Фақатгина, уларни қўллаб-қувватлаш керак. Агар эътибор кучаядиган бўлса, йигитларимиз яхши натижалар қайд эта оладилар. Бизда спортнинг ушбу тури билан шуғулланишни истовчилар кўпчиликни ташкил қилади. 


- Бизнинг спортчилар фойдаланаётган спорт инвентарлари жаҳон стандартларига мос келадими?

-Мусобақаларга тайёрланаётганда барча талабларга жавоб берадиган инвентарларни сотиб оламиз. Яхши мосламалар бўлмаса, сизни стартга қўйишмайди. Муаммо шундаки, бу қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Бу борада менга отам ёрдам берганлар. 


-Комил, вақтингизни аямасдан суҳбатга розилик берганингиз учун ташаккур. 

-Эътибор учун, сизларга ҳам раҳмат. Насиб қилса, олдинда турган Олимпия ўйинларидан юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келаман.


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг